• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қоч! Қоч! Сув келяпти!» Бухородаги табиий офат ва ундан кейинги «сув тошқини»га бир йил бўлди

    Бундан роппа-роса бир йил аввал — 28 апрелга ўтар кечаси Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига Туркманистон ҳудудидан кириб келган кучли шамол ёпирилиб, электр таъминотида узилиш бўлганди. Биргина Бухорода 40 дан ортиқ киши тан жароҳати олиб, ҳатто ўлим ҳолати ҳам кузатилган, 38 мингдан зиёд хонадон зарар кўриб, тўрт вилоятнинг салкам 140 минг хонадони газсиз қолганди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Табиий офатдан Бухоронинг Олот ва Қоракўл туманлари кўпроқ жабр кўрган, ташқи дунёдан узилиб қолган аҳоли орасида ваҳима, таҳлика ва асоссиз миш-мишлар ҳам тарқалганди. Бўрон талафотлари ичида юриб, қишлоқдошларининг бор изтироби, ташвиш ва дардини кўрган, ўзи ҳам офат жабрини тортган «Дарё» журналисти Феруз Муҳаммад бир йил аввалги хотираларини эслайди:

    — Бу даҳшатни унинг ичида бўлмаган одамга тушунтириш жуда қийин. Карантин авжига чиққан кунларнинг ҳар доимги туни эди. 2020 йил 27 апрель, тахминан, соат 21:00. Овқатланиб бўлгач, ота-онам ўз хоналарига, мен, кичик синглим ва аёлим ошхонада қолдик. Тўсатдан кучли шамол бошланди. Ер қимирлаяпти-ю, гўё ёмғир, дўл ва бўрон бир вақтда баравар келиб қолганга ўхшайди. Хаёлимда ошхонамиз осмонга учиб кетадигандек эди. Қўрқдим. Дадамнинг хонаси билан ошхона ўртаси 20—30 қадам. Бу масофага на биз бора оламиз, на улар. Қум бўрониям бўлди-ёв. Уйимизнинг томи қисирлади, нималардир сингани, деразалар ғичирлагани эшитиларди-ю, ҳеч нимани кўриб бўлмасди. Электр талафот бошланганидаёқ ўчиб бўлганди.

    Фото: «Дарё»

    Даҳшат бир соатча давом этди. Кучли шамол тингач, ташқарига чиқдик, адашмасам, ёмғир ҳали ҳам тинмаганди. Ҳовлидаги бор нарса ҳар қаёққа учган, тандирхонамизнинг шиферлари йўқ, қўшнимизнинг шиферлари бизнинг ҳовлида, ҳамма жойда бетартиблик ҳукмрон эди.

    Фото: «Дарё»

    Қоракўл туман деҳқон бозори.

    Қоракўл туман деҳқон бозори.
    Фото: «Дарё»

    Амаким Россияда ишлайдилар. Ўзи оиламизнинг деярли ҳамма аъзоси, қўни-қўшни, уруғ-аймоқнинг бари Россияда ишлаган ёки ишлайди. (Фақат Россиядан икки қариндошимизнинг жонсиз танаси келганини ҳисобга олмаганда, ҳаммаси жойида. Ишсизлик ва муҳожирлик биз тарафларда жуда оғриқли нуқта. Бу ҳақда ўйласам, хўрлигим келади).

    Хуллас, амаким кўп йиллардан бери Россиядан келмайди. Қўли гул уста. Офат уларнинг, адашмасам, 500 тача шиферини чил-чил синдириб, ғижимланган қоғозга ўхшатиб қўйганди. Ичида 30—40 донасигина бутун қолган, ҳовлида узумга мўлжалланган трубалар гўё қайрилган қўлдек букилиб турарди. Амаким, янгам ва болалари жуда сиқилишди. Ўшанда уларнинг кўзига қарайман деган одамда юрак ўрнида тош бўлгани маъқулроқ эди. Неча йиллаб Россияда мардикорлик қилиб қурилган иморат бир кечада, бир соатда ер билан битта бўлганди.

    Синган ёғоч, шифер бўлакларини йиғиштириш учун амакимнинг ҳовлисига бордик. Амаким хаёллари паришон, нима деяётганимизни англолмайдиган даражада ўзида эмасди.

    Тушдан кейин амаким томдаги ҳашарчиларга хавотир аралаш: «Тушинглар! Уйингизга боринг. Сув бостириб келаётганмиш, бориб оилангизга қаранг», деди.

    — Нима?! Сув? Қаердан келаётган экан? — деб сўрадим.

    — Олот тарафдан...

    Фото: «Дарё»

    Амакимнинг уйи йўл ёқасида жойлашганди. Тезда йўлга чиқдим. Атрофимда ҳамма: «Қоч! Қоч! Сув келяпти, қочинглар!», деб ҳаллослаб югуряпти. Ҳайронман, бошим гангиган. Биров нима гаплигини тушунтирмайди, аниқ гап айтмайди. Олот туманида уч йил ўқиганман. У туман ҳам Қоракўлдек чўл ҳудуд.

    Очиғи, сув биз тарафларда ечиб бўлмас, чигал муаммо бўлардики, 7—8-синфдалигимда 10 сотих ҳам келмайдиган ерни бир ҳафталаб суғоролмасдим. Қишлоқдошлар сувга навбат олиб, даҳанаки жанг қилгани, уришганини кўп кўрганман. Азоб, ниҳоясиз азоб. Хуллас, Олотни боса оладиган сув йўқлигига ақлим етарди.

    Фото: «Дарё»

    Ваҳима шундай туйғу эканки, ақлингиз, юрагингиз, бутун вужудингиз қўрқувнинг ихтиёрида қолар экан. Бошқалардек ваҳимага тушдим. Электр йўқлигидан кимгадир телефон қилиб, вазият қандайлигини билолмасдим. Алоқа умуман узилганди.

    Янгам машинага нон, сув ғамлаётганларини кўриб, «Булар нимага керак десам?», «Қирга чиқиб кетамиз, у ерда керак бўлади», дедилар. Хуллас, мол-мулкидан қайсидир даражада айрилган одамлар энди ҳаммасини ташлаб, жонини сақлаш ҳаракатида эди.

    Фото: «Дарё»

    Қоракўл туманидаги йўлларда бундай тирбандликни кўрмаганман. Қир йўлидаги тиқилинчни тасаввуримга сиғдиролмайман. Машиналар сигнали, йиғи-сиғи, бақирган, нолиган, сўкинган овозлар...

    Замонбобо қирига етдик. Онам узатилган катта синглимни, аёлим онаси, акаси ва жиянларини ўйлаб сиқила бошлади. Ўшанда синглим ва аёлим ҳомиладор эди. Нималарни ўйлаганим, тушкунлигим зўрини тушунтиролмайман. Қалбан беш-ўн йилга қариганим аниқ.

    Энг қизиғи, қишлоғимизда ишламаган телефон қирда ишлаб кетди. Аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, кейин Бухоро вилоят ФВБга, ундан сўнг туманимизникига боғландим. Бирор ташкилот сув бостириб келаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. «Дарё»дагиларга алоқага чиқиб, шундай маълумот эълон қилиндими-йўқми деб сўрадим. Улар ҳам бу маълумотни фақат мендан эшитишаётганини айтишди. Эшитганларимни қирдагиларга етказдим, хавотирларимиз сал тарқади. Хиёл ўтиб, «Ҳокимият вакилиман, сув келаётгани ёлғон!», деб кимдир маълумот берди. Атрофдагилар аччиқланиб: «Нега қирга шунча одам қочиб чиққунича бу гап айтилмади!» деб сўрашди.

    Фото: «Дарё»

    Ўшанда Қоракўлда раҳбарман деган одамдан — туман ҳокимидан маҳалла раисигача — ҳаммадан қаттиқ ранжидим. Кексалар, ҳомиладорлар, ёш болалилар, ногирон-у касалмандлар бир кунда икки марта даҳшатда қолди. Бемор ётган отаси ёки онасини ташлаб кетолмай, «сув бостириб келяпти», деган хаёл билан аросатда ўтирганлар қанча?! Шундай вазиятда нима учун халқнинг олдига чиқишмади экан, дейман. Ҳатто, воқеалар ўтгач, номига бўлса ҳам халқдан узр сўралмади.

    Энг ёмони, сув бостириб келяпти, деган ёлғон хабар фақатгина бизнинг Маллайишайх қишлоғимизда эмас, бутун туманимизда тарқалган экан. Масалан, қайнотамнинг уйи туманимиз марказида — Хўжалар қишлоғида жойлашган, катта синглим Куйбеш қишлоғида туради (уйимиздан 2—3 км масофа узоқ, холос), аммамнинг хонадони Эгамберди Раҳимберди қишлоғида бўлиб, уларнинг бари бир ҳолатни — баландроқ жойга қочишнигина ўйлаган экан.

    Сув келмаётганини эшитганларнинг баъзиси уйига кетди, бошқаси қолди. Кимдир қўй-қўзиси, нон-сувини, кимдир пуллари-ю тиллаларини олиб келибди. Катта синглим оиласи билан бошқа қирга қочган экан. Айтишича, сув келмаётганини эшитган бир одам молини ўша жойнинг ўзида қурбонлик қилибди.

    Фото: «Дарё»

    Аммам Саодат Маматова ҳам кўрганларини сўзлаб берди:

    Қишлоғимиздагиларнинг бир қисми Фозилбобо қирига, бир қисми Чибурдон бобо қирига қочишди. Бошқа жойларга қочганлар ҳам бўлди. Йўлда ‘ Сув келмаяпти, қочманглар, тўхтанглар!’, деган икки киши, адашмасам, Миллий гвардия ходими эди. Лекин кўрпа-тўшаги, ун-ёғ, суви билан қочаётган юзлаб одамни икки кишигина тўхтатиб қололмасди. Фозилбобо қирида кечқурун 11 ларгача қолдик. Сув бостирмаганини кўриб, секин қишлоққа тушдик. Ваҳимаси тарқамаганларнинг баъзиси эрталабгача ўша ерда қолаверди. Тарқалган хабар ёлғонлигини тасдиқлаб, қирга ҳеч ким келмади. Балки бошқа жойларга боришгандир. Одамлар қирлар бўйлаб ёйилиб кетганди.

    Президентимизнинг аҳоли кўрган зарарини қоплаб бериш ҳақидаги сўзлари ҳаммани, хусусан, амакимни ҳам хотиржам қилди.

    Ўша кунларнинг ўтгани рост бўлсин. Аллоҳ ҳар бандага инсоф ва баракали умр берсин.

    29.04.2021, 20:08   Изоҳ (0)   72648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    29.04.2021, 19:43

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

    29.04.2021, 19:19

    Жобир Абдуллаев Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинланди

    29.04.2021, 18:42

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    29.04.2021, 18:30

    Гулистон тумани ҳокими ўринбосари 400 доллар пора олаётган вақтида ушланди

    29.04.2021, 18:18

    Ўзбекистон илк бор Венеция биенналесида иштирок этади

    29.04.2021, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07

    Тинч океанида 3000 та автомобиль ортилган кема ёнмоқда (видео)

    Дунё | 5 июн, 10:04

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.