Адлия маслаҳатчиси Баҳодиров Баҳриддин Баҳодир ўғли Қамаши тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бош прокурор буйруғи билан туманда иш бошлаган масъул тайинловга қадар вилоят прокурори Эркабой Тожиевнинг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида туманнинг собиқ прокурори Ҳусниддин Бобомуродов ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун ишдан олинганди. Мазкур йиғилишда худди шу айблов билан Шофиркон тумани прокурори, Хива ҳамда Чуст тумани ИИБ бошлиқлари ҳам ишдан олинган.
Изоҳ (0)