• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди. Қўмита депутатдан 4,6 млрд сўм маънавий зарар ундирмоқчи

    Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича бунга Расул Кушербаевнинг «Human.uz» ахборот порталидаги «Сўз блогерларга» кўрсатувининг 2021 йил 23 февралдаги сонида айтган ҳақоратомуз сўзлари сабаб бўлган.

    «Оддий солиқ қўмитасининг ходими ёки мутахассиси юк хати нима учун керак бўлишини, ҳатто у шунчалик билмайдими ё тадбиркорлар, ё одамлар шунчалик аҳмоқ деб ўйлайдимики, ўзини қилаётган ишини нотўғри эмаслигини исботлаши учун далил сифатида юк хатини кўрмоқчи… Пасткашлик бўлса шунчалик бўладики, солиқ ходими тадбиркордан юк хатигача сўраяпти, уйидаги ‘туалетная бумага’нинг қанақасини ишлатишини ҳам сўрамабди-да… Солиқ органлари айланиб-ўргилиб тадбиркорни айбдор деб топишим керак деган принцип кетяпти…», — деган Расул Кушербаев кўрсатувда.

    Қўмитанинг таъкидлашича, Расул Кушербаев ушбу сўзлар билан солиқ органлари ходимларини асоссиз айблаган ва ушбу хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органлари ходимлари ишчанлик обрўсига путур етказган.

    Давлат солиқ қўмитасининг қайд этишича, Солиқ кодексининг 138-моддаси, 4-қисмида камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек, солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни сўраши мумкинлиги кўрсатилган.

    Солиқ кодексининг 223-моддаси, 3-қисмига мувофиқ, юкларни товар-кузатув ҳужжатларини (юк хати) расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш солиқ базасини яшириш деб эътироф этилади.

    «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидалари 22-бандида депутат оммавий ахборот воситаларида чиқишда давлат органлари ва бошқа органларнинг фаолиятига муносабат билдирганда, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга ҳақли эмаслиги, агар депутатнинг баёнотида шундай фикрлар мавжуд бўлса, депутат ўз фикрларининг янглишлиги ёки нотўғрилигини ошкора тан олиши ва кечирим сўраши кераклиги белгиланган», — деб таъкидламоқда қўмита.

    Хабарда айтилишича, юқоридагиларга кўра Фуқаролик кодексининг 99-, 100-, 1021- ва 1022-моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 33-, 189- ва 191-моддаларига асосан жавобгар Расул Кушербаев давлат солиқ хизмати органлари ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларига нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали раддия бериши ҳамда кечирим сўраши лозим.

    «Жавобгар хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органларига 4,6 миллиард сўм миқдорида маънавий зарар етказган. Ушбу маънавий зарар ундирилгач, ‘Маҳалла’ хайрия жамоат фонди ҳузуридаги ‘Саховат ва кўмак’ жамғармасига ўтказилади», — дейилади Давлат солиқ қўмитаси хабарида.

    Шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари сўз эркинлигига қарши эмаслигини таъкидланган.

    «Бироқ ҳар қандай асоссиз фикрлар учун белгиланган тартибда, қонун доирасида жавоб бериш лозимлигини ҳам унутмаслик керак. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси солиқ органлари ходимларининг нафақат ҳуқуқий ва ижтимоий манфаатларини доим ҳимоя қилади, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар учун жавоб берилишини талаб қилади», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: «Мен қонун устувор бўлишини истайман, холос, ўлай агар, бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев уни популистликда айблаган Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди

    27.04.2021, 16:12   Изоҳ (0)   63737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ахборот технологиялари университети ҳам 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди

    27.04.2021, 15:42

    Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг бир ўринбосари ишдан олинди, биринчи ўринбосари эса оддий ўринбосарга айланди

    27.04.2021, 15:11

    «Ўзгидромет» 28 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    27.04.2021, 14:46

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни фуқароларда хоҳиш йўқлиги, вакцинага ишонч камлиги сабаб суст кетмоқда — бош вазир ўринбосари

    27.04.2021, 14:34

    Тошкентга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди. Ўзбекистонда шу вақтгача эмланганларнинг 46 фоизига шу вакцина юборилган

    27.04.2021, 14:29

    Нурафшонда икки қаватли уйда газ портлади, бир киши ҳалок бўлди

    27.04.2021, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови

    Реклама | 18 июл, 15:00

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45

    Бритни Спирс учинчи марта она бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 15:35

    Тошкент вилоятида уч киши тўлов терминалини ўғирлаб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 15:25

    Европа Иттифоқи Россияга қарши “энг кескин” санкциялар пакетини келишиб олди

    Дунё | 18 июл, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.