Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-тур якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчилари ва тур рамзий терма жамоаси аниқланди.
Турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби вакили Манучеҳр Жалилов топилди. Душанбеликларнинг яна бир вакили Манучер Сафаров эса кейинги поғонадан ўрин олди.
Эътиборлиси, топ-5 ликдан икки нафар ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олди. «Шабоб ал-Аҳли» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов учинчи ўринда қайд этилган бўлса, ОКМК футболчиси Шоҳруҳ Гадоев 5-поғонага лойиқ кўрилди.
Шунингдек, тур рамзий терма жамоасидан уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи жой олди.
Дарвозабон: Волид Али («Ан-Насср»);
Ҳимоячилар: Султон ал-Ғаннам («Ал-Насср»), Олексей Ларин («Истиқлол Д»), Анзур Исмоилов, Ҳожиакбар Алижонов (иккиси «Пахтакор»);
Ярим ҳимоячилар: Абдурразоқ Ҳамдуллоҳ («Ал-Насср»), Камол Камябиния («Персеполис»), Жалолиддин Машарипов («Шабоб ал-Аҳли»), Манучер Сафаров («Истиқлол Д»);
Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов («Истиқлол Д»), Майкл Олунга («Ад-Дуҳайл»).
Маълумот учун, «Пахтакор» ушбу турда «Шаржа»га қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди. ОКМК эса «Шабоб ал-Аҳли»га ютқазиб қўйди (1:3). «Истиқлол Д» эса «Ал-Ҳилол» устидан сенсацион ғалабани қўлга киритди (4:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)