Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Сити» Англия Лига Кубоги финалида 25 апрель куни «Тоттенҳэм» билан баҳс юритди ва ғалаба қозонди (1:0).

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Шаҳарликлар» кетма-кет тўртинчи марта Лига Кубогида ғалаба қозонди. Бу 1984 йилдан кейинги энг узун серия бўлди. «Ливерпуль» 1981—1984 йилларда кетма-кет тўрт марта ушбу мусобақада зафар қучганди.

«Манчестер Сити» 2017/18 йилги мавсум финалида «Арсенал»ни (3:0), 2018/19 йилги мавсумда «Челси»ни (0:0, пенальтилар серияси — 4:3), 2019/20 йилги мавсумда эса «Астон Вилла»ни мағлуб этиб (2:1), кубокни ютиб олганди.

Пеп Гвардиола жамоаси Премьер Лигада энг яқин таъқибчисини 10 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, жамоа Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққан ва унда «ПСЖ» билан куч синашади.

«Манчестер Сити» — «Тоттенҳэм» учрашувида урилган голни бу ерда кўриш мумкин — видео.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди