Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гулистон давлат университетининг барча факультетлари тўлиқ 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди. Бу ҳақда университет матбуот хизматига таяниб «Сирдарё хабарлари» маълум қилди.

Университет матбуот хизматининг маълум қилишича, ўқув даргоҳи коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тузилган Махсус комиссия қарорининг тегишли бандлари ва Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси тақдимномасига биноан 2021 йилнинг 27 апрель кунидан бошлаб масофавий шаклга ўтган.

Аввалроқ Фарғона давлат университети карантинга ёпилгани, Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 22 апрелдан масофавий шаклга ўтказилгани, ЎзЖОКУда масофавий таълим ўқув йили охиригача давом эттирилиши ҳақида хабар берилган эди.

Бундан аввал Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Жаҳон тиллари университети ҳамда унинг академик лицейида ҳам ўқув жараёнлари онлайн шаклга ўтказилгандиЖаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 19 апрелдан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида эса 20 апрелдан 14 кунга масофавий шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди