• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Назорат-текширувчи органлар вазирларга бўйсунмаслиги керак» — бош прокурор

    Ўзбекистон бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев 23 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида давлат назорати тизимидаги манфаатлар тўқнашуви масаласига тўхталиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бош прокурорнинг таъкидлашича, бугунги кунда республикада 50 дан ортиқ назорат-текширув идоралари мавжуд бўлиб, уларнинг 10 дан ортиғи ўзлари текшириши керак бўлган вазирликларга бўйсунади.

    «Бир вазирликда ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўладиган бўлса, бу ерда ҳеч қандай том маънодаги назорат бўлмайди. Энг асосийси, назорат-текширувчи идораларга мустақил, холис фаолият кўрсатиш учун шарт-шароит яратиб беришимиз керак. Бу борада биз ўзимизнинг прокурорлик муносабатимизни Вазирлар Маҳкамасига ҳам берганмиз. Ўйлайманки, таклифларимиз инобатга олиниб, ҳар бир назорат-текширув идораси мустақил равишда фаолият кўрсатадиган бўлса, ҳар бир соҳада кўплаб қонунбузилишлар, нафақат талон-торожлик, балки соҳадаги барча қонунбузарлик ҳолатлари ҳам бартараф қилинган бўларди», — дея бош прокурорнинг сўзларини келтирган «Gazeta.uz».

    Унинг сўзларига кўра, назорат-текширув органлари томонидан 2020 йилнинг ўзида аниқланган фақатгина талон-торожлик ҳолатлари бўйича жамланган қиймат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи саноқли органлар томонидан аниқланган талон-торожликлар қийматининг учдан иккисини ташкил этади.

    Бош прокурор 6 мингдан ортиқ объектни доимий назорат қилиши керак бўлган Энергетика вазирлиги қошидаги «Ўзнефтгазинспекция» корхонасини мисол қилиб келтирди.

    «У ерда 150 дан ортиқ масъул инспекторлар бор. Уларга давлат томонидан тўлиқ ойлик тўланади. Улар томонидан икки йил мобайнида бирор марта ҳам ўзларининг ташаббуслари билан мустақил равишда текшириш ўтказилмаган. Соҳада бир сўмлик ҳам зарар аниқлашмаган. Ваҳоланки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан икки йил мобайнида 300 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган ва уларни тўлиқ ундириш чоралари кўрилган», — деган Ниғматулла Йўлдошев.

    Бош прокурорнинг таъкидлашича, худди шу давр мобайнида Транспорт вазирлиги қошидаги мутасадди инспекция 8000 дан ортиқ қонунбузарликларни аниқлаган, бироқ бирорта ҳам ҳолат ҳуқуқий баҳо берилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилмаган.

    «Бир раҳбарда иккита — ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўлганидан кейин бу материаллар [ҳеч қаерга берилмайди], ўзининг оқибати бўйича, унинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни белгиламайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилмадими, демак, бу яширилди», — деган у.

    Эслатиб ўтамиз, Ниғматулла Йўлдошев қонунлар ижросининг таъминланиши устидан назорат қилувчи органларнинг фаолиятидаги камчиликлар ҳақида 2020 йилнинг ноябрида ҳам тўхталиб ўтганди. «Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта раҳбарга бўйсунса, халқ тилида айтганда, қарға қарғанинг кўзини чўқимаса, назорат ҳақида гапириш мумкинми? Ўйлайманки, албатта, йўқ»,— деган эди бош прокурор.

    Тимур Ишметов эса давлат молиявий назорат тизимида манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини тан олган эди. Унинг сўзларига кўра, бюджет маблағларини сарфлашда ҳақиқатан ҳам қонун бузилишлари мавжуд, уларнинг олдини олиш учун эса молиявий назорат органларининг мустақиллиги таъминланиши лозим.

    «Давлат молиявий назорат органларига айрим ҳудудларда ҳокимликлар томонидан босим йўқ, деб айта олмаймиз. Яъни у Молия вазирлигига ишлайдими? Ёки айрим босим натижасида бошқаларни ҳимоя қилишга ишлаяптими? Менинг фикрим, келгусида умуман давлат молиявий назорат хизматлари фаолиятларини функционал нуқтаи назардан тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Давлат молиявий назорати бирор вазирлик ичида эмас, ягона, яхлит кучли бир тизим бўлиши керакки, бирор вазирлик ҳам, бирор ҳокимият ҳам ундан устун бўлмаслиги керак, унгача фойдаси йўқ», — дея таъкидлаган эди Тимур Ишметов.

    Мавзуга доир: Бош прокурор Ўзбекистонда 2020 йил ер билан боғлиқ масалаларда қанча мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди

    25.04.2021, 17:11   Изоҳ (0)   27519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳисобдан яширилган 2,5 мингга яқин жиноят аниқланган, жиноятларни қасддан яширган масъул ходимларнинг 22 нафари жиноий жавобгарликка тортилган — бош прокурор

    25.04.2021, 16:10

    Ниғматилла Йўлдошев Шаҳрисабзда автомобиль ичида ёқиб юборилган оила воқеасини тилга олди. Бош прокуратура якуний маълумотни тақдим этди

    25.04.2021, 15:09

    Тошкентдаги ташқи реклама объектлари нега бузилмоқда? Ҳар бир соҳа мутасаддилари бунга жавоб берди

    25.04.2021, 14:29

    Бош прокурор Ўзбекистонда 2020 йил ер билан боғлиқ масалаларда қанча мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди

    25.04.2021, 14:08

    Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходими коронавирус оқибатида вафот этгани айтилди

    25.04.2021, 13:09

    Ўзбекистонда 26 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    25.04.2021, 12:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.