• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден арманлар геноцидини тан олганидан кейин АҚШ элчиси Туркия ТИВга чақирилди. Туркиядаги АҚШ дипломатик ваколатхоналари вақтинчалик ёпилади

    АҚШ президенти Жо Байден ўтган аср бошида Усмонлилар империясидаги арманлар геноцидини тан олганидан кейин Анқарадаги АҚШ элчиси Дэвид Саттерфильд Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳадқа Reuters Туркия ташқи сиёсий муассасасига таяниб хабар берди.

    Фото: Бурҳан Озбилиcи

    Фото: Бурҳан Озбилиcи

    Агентлик маълумотларига кўра, туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Америка элчисига АҚШнинг баёноти ҳуқуқий асосга эга эмаслигини ва Анқара «уни инкор қилиб, номақбул деб ҳисоблаши ва қатъиян қоралаши»ни маълум қилган.

    Шунингдек, ТИВда қайд этишларича, Байденнинг баёноти Туркия ва АҚШ муносабатларига зарар етказган ва энди уни тузатиш қийин бўлади.

    Байденнинг баёнотидан кейин Туркиядаги барча Америка дипломатик муассасалари эҳтиёт чораси сифатида ўз фаолиятини икки кунга тўхтатиб туради. АҚШ элчихона ва консулхоналари келаётган душанба ва сешанба кунлари ёпиқ бўлади.

    «Эҳтиёт чораси сифатида Анқарадаги АҚШ элчихонаси, Истанбулдаги АҚШ бош консулхонаси, Аданадаги АҚШ консулхонаси ва Измирдаги АҚШ консул агентлиги 26 апрель, душанба ва 27 апрель, сешанба кунлари кундалик хизмат кўрсатиш ва АҚШ фуқароларига виза кўмагини кўрсатиш учун ёпиқ бўлади», — дейилади пресс-релизда.

    Оқ уй раҳбарининг баёнотидан кейин Туркия шаҳарларида намойишлар ёки норозилик акциялари бошланиши тахмин қилинмоқда. Дипломатик идоралар АҚШ фуқароларига Америка ҳукумат бинолари атрофидаги ҳудудларда юрмасликни ҳамда америкаликлар ёки чет элликлар тўпланиши мумкин бўлган жойларда жуда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.

    Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Усмонлилар империяси ҳукмронлиги даврида арманлар геноциди содир бўлганлигини тан олганди. Баёнот ҳар йили 24 апрелда ўтказиладиган арманлар геноциди хотираси куни муносабати билан берилган.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Байденнинг мазкур баёнотига жавоб қайтарган ва геноцид мавзусини учинчи томонлар сиёсийлаштираётганини қайд этган. Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса Байденга миннатдорлик билдириб, АҚШ мазкур геноцидни тан олганидан кейин тарихда содир бўлган ушбу фожиа ўз расмий тасдиғини топганини таъкидлаган.

    Арманлар геноцидини тан олиш Байденнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган. Худди шундай ваъдани 2008 йилда АҚШнинг бўлғуси 44-президенти Барак Обама ҳам берган, аммо президентлик курсисида ўтказилган саккиз йил ичида у ушбу тарихий воқеаларни геноцид деб атамаган эди.

    Турли хил ҳисоб-китобларга кўра, арманларга нисбатан қирғин пайтида 660 мингдан 1,5 миллионгача одам ўлдирилган. Туркия ҳам Озарбайжон сингари 1915 йил воқеаларини геноцид деб тан олмайди, аммо ушбу халқ орасида кўплаб қурбонлар бўлганини инкор этмайди. 2014 йилда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон (амалдаги президент) мамлакат парламентида нутқ сўзлаб, ХХ аср бошларида арман миллатига қарши амалга оширилган оммавий қирғин натижасида ҳалок бўлганларнинг авлодларига илк бор ҳамдардлик билдирган эди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ президенти Жо Байден арманлар геноцидини тан олди
    • WSJ: Байден арманлар геноцидини тан олишга тайёр

    25.04.2021, 12:06   Изоҳ (0)   31807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Индонезия ҳарбий денгиз кучлари сувости кемасидаги буюмлар топилгани, 53 нафар экипаж аъзосининг ҳаммаси ҳалок бўлганини маълум қилди

    25.04.2021, 11:26

    Илон Маск карбонат ангидридни ёқилғига айлантириш ихтироси учун 100 млн доллар мукофот ваъда қилди

    25.04.2021, 09:03

    АҚШ президенти Жо Байден арманлар геноцидини тан олди

    25.04.2021, 01:09

    Навальний очликни тўхтатди

    25.04.2021, 00:33

    Хитой Буюк Британиянинг «уйғурлар геноциди» ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди

    24.04.2021, 20:34

    Байденнинг президент сифатида илк хорижий сафари Буюк Британия ва Бельгияга уюштирилади — Оқ уй

    24.04.2021, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.