Индонезия ҳарбий денгиз кучлари (ҲДК) қўмондонлиги 21 апрелда йўқолган сувости кемасини излаш бўйича операциялар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, кема бортидаги буюмлар, экипаж аъзоларининг жойнамозлари, торпедо аппаратининг деталлари ва ёғ-ёнилғи идиши топилган, деб ёзмоқда Associated Press.
Associated Press нашрининг Индонезия ҲДК штаби бошлиғи, адмирал Юдо Маргононинг сўзларидан иқтибос келтиришича, мазкур буюмларнинг топилганлиги кеманинг чўккани ва экипаж аъзоларининг ҳалок бўлганини англатади.
Агентликнинг аниқлик киритишича, Индонезия ҲДК кеманинг чўкканлиги ва денгизчиларнинг ҳалок бўлганини расман тан олган.
KRI Nanggala-402 сувости кемаси 21 апрелда Бали ороли яқинидаги торпедоларни чиқариш бўйича ҳарбий ўқув машғулотлари вақтида йўқолган. Кема бортида 53 нафар одам бўлган. Кейинчалик АҚШ Индонезиянинг ғойиб бўлган сувости кемасини қидириш учун авиация юбориши, бедарак йўқолган сувости кемасида кислород тамом бўлгани ҳақида хабарлар берилган. Содир бўлган воқеанинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан расмий тахминлар билдирилмаган.
Изоҳ (0)