Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Сериянинг 33-туридан ўрин олган «Специя»га қарши учрашувдан (2:0) кейин флеш-интервью берди.

Кадр: Instagram

Кадр: Instagram

Шомуродов мазкур баҳсда гол уриб, ўзининг 9 та ўйиндан иборат бўлган голсиз сериясига чек қўйди. Сўнгги бор Элдор «Верона»га қарши кечган 20 февраль кунги ўйинда (2:2) гол урганди.

— Салом Элдор, гол урдингиз, бундан хурсандмисиз?

— Ҳа албатта, бундан жудаям хурсандман!

— Голингиз кимгадир бағишланганми?

— Голимни ўғлимга бағишлайман.

— Ўзбекистонлик мухлисларингизга нимадир дейишни хоҳлайсизми?

— Барча Ўзбекистон аҳлига салом. «Женоа»га мухлислик қилинглар. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз (ўзбек тилида).

Элдор Шомуродовнинг супер голини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Маълумот учун, Шомуродов 2020/21 йилги мавсумда А Серияда 26 ўйин ўтказиб, 4 та гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади