• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Болтиқбўйи давлатлари Чехия билан бирдамлик сифатида россиялик дипломатларни ҳудудидан чиқариб юбормоқда

    Латвия россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Эдгарс Ринкевичсга таяниб «ТАСС» хабар берди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Чехиялик иттифоқчиларимиз билан бирдамлик белгиси сифатида ва Венадаги конвенция бузилгани сабабли Латвия россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Латвия ўз ҳудудидаги, шунингдек, шериклари ва иттифоқчилари ҳудудидаги бузғунчиликка жим қараб турмайди», — деб ёзган вазир Twitter’да.

    Латвия Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, тегишли қарор тўғрисида 23 апрель, жума куни Россиянинг республикадаги муваққат ишлар вакили Вадим Васильевга хабар берилган.

    «Латвия ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ ва дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси тамойилларига таянган ҳолда Россия билан муносабатларни шакллантиришдан манфаатдор. Россиянинг хатти-ҳаракатлари азалдан ушбу тамойилларнинг мунтазам равишда бузилиши ва хавфсизлик ҳолати ёмонлашувининг далили бўлиб келган», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

    Латвия ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, бундай қарор «Россия элчихонаси дипломатининг ҳаракатлари ва унинг Латвияда содир этган қонунбузарликларини баҳолаш асосида» қабул қилинганини айтиб ўтди. «Қарор, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТО доирасидаги иттифоқчилар билан ўзаро маслаҳатлашувлар ва Латвиянинг масъул муассасалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида қабул қилинди», — деб таъкидлади вазирлик.

    Латвия телевидениеси 23 апрель куни ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Ташқи ишлар вазирлиги республикадаги  Россия элчихонасининг ҳарбий атташесини персона нон-грата деб эълон қилди. Апрель ойи ўрталарида Латвия Ташқи ишлар вазирлиги пандемия билан боғлиқ равишда эпидемиологик хавфсизлик қоидаларини бузгани муносабати билан Россия томонига норозилик билдирган. Россиянинг Латвиядаги элчихонасидан тезкор изоҳ олишнинг иложи бўлмаган эди.

    Латвия билан бир қаторда Литва ҳукумати ҳам икки россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Габриэлюс Ландсбергис маълум қилган. «Россия элчихонаси вакили Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга дипломатик мақомга мос келмайдиган фаолият билан боғлиқ ҳолда элчихонанинг икки ходимини Литвада номақбул деб эълон қилиш тўғрисида нота топширилди», — дейилади вазирнинг хабарида. Уларга етти кун ичида Литва ҳудудидан чиқиб кетиш ҳақида кўрсатма берилган.

    Литванинг Москвадаги элчихонаси Чехияга дипломатик функцияларни бажаришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди, бу эса Чехия элчихонаси ходимларини Россиядан чиқариб юборилиши билан мураккаблашади.

    Шунингдек, Эстония Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги россиялик дипломат қайтариб юборилаётганини маълум қилди. «Чехия билан бирдамлик белгиси сифатида Эстония Вена конвенциясида келишилган дипломатик фаолиятга номувофиқ иш олиб бораётган россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади», — дейилади баёнотда.

    Вазирликнинг қўшимча қилишича, 23 апрель куни Эстония ташқи ишлар вазирлиги Чехиядаги Врбетица қишлоғида содир бўлган воқеа тафсилотлари тўғрисида Чехиядан олинган маълумотлар билан боғлиқ ҳолда «Россиянинг Эстониядаги элчиси Александр Петровни ҳукуматга чақирган».

    Россия—Чехия муносабатларининг кескинлашуви 17 апрель куни Чехия ҳукумати республика шарқидаги Врбетица қишлоғидаги ўқ-дорилар омборларида 2014 йилда содир бўлган портлашлар воқеасининг янги ҳолатларига аниқлик киритиш тўғрисида баёнот берганидан кейин бошланди. Чехия томонининг сўзларига кўра, ушбу воқеада Россия махсус хизматлари иштирок этган. The Insider ва Bellingcat агентликлари томонидан ўтказилган суриштирувга кўра, портлашлар операциясига Россия разведка бошқармасининг 29155-сонли ҳарбий қисм бошлиғи, генерал Андрей Аверьянов шахсан раҳбарлик қилган. 17 апрель куни Прага Россия элчихонасининг 18 нафар ходимини чиқариб юборишни эълон қилди. Шунингдек, Чехия Сенати ҳукуматни Россия билан дўстлик шартномасини бекор қилишга ва Прагада фақат бир нафар россиялик дипломатни қолдиришга чақирди. Аввалроқ Депутатлар палатаси (Чехия парламентининг қуйи палатаси) ҳам Чехия ҳукуматини шундай чоралар кўришга чақирган эди.

    Россия айбловларни бемаъни ва асоссиз деб атади ва Чехиянинг хатти-ҳаракатларига жавоб сифатида 20 нафар чехиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.

    Мавзуга доир:

    • Россия ўн нафар америкалик дипломатни АҚШга қайтариб юборади
    • Словакия уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади
    • Россия икки нафар болгариялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

    24.04.2021, 14:35   Изоҳ (0)   26601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чеченистон раҳбарининг ўғли ноҳалол ғалабада айблангач, реванш жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди

    24.04.2021, 13:34

    Ҳиндистон кетма-кет иккинчи кун COVID-19 билан касалланиш бўйича дунё рекордини янгилади

    23.04.2021, 22:26

    АҚШ Индонезиянинг ғойиб бўлган сувости кемасини қидириш учун авиация юборади

    23.04.2021, 21:58

    Медведев Россия ва АҚШ муносабатлари Совуқ уруш даврига қайтганини айтди

    23.04.2021, 20:33

    Москвада Путин ва Лукашенко 4 соатлик музокара ўтказди. Улар иқтисодий масалаларни муҳокама қилгани айтилмоқда

    23.04.2021, 19:34

    АҚШнинг Россиядаги элчиси Вашингтонга қайтиб кетди

    23.04.2021, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.