• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтказилган «Илғор жангчи» мусобақасида тўртта шарт бўйича рекорд ўрнатди

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари АҚШнинг Миссисипи штатидаги Camp Shelby ҳарбий ўқув базасида ўтказилаётган «Илғор жангчи» мусобақасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Мусобақа давомида иштирокчилар мураккаб сунъий тўсиқлар йўлагидан ўтиш, узоқ масофага маршни амалга ошириш, жанг шароитида ярадорга тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда тунги шароитда ҳарбий топографияда ишлаш каби топшириқларни бажарган.

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар 10 га яқин тўсиқларни ўзида жамлаган, узунлиги 900 метр бўлган йўлакдан ўтиш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Баландлиги 8 метр бўлган мураккаб шаклдаги ёғоч тўсиққа чиқиш ва тўрли арқондан фойдаланиб ундан тушиш, кенглиги 20 метр бўлган сув ҳавзасидан арқон ёрдамида ўтиш, нотекис ва ностандарт мувозанатга эга бўлган турли сунъий тўсиқлардан ўтиш каби мажмуавий машқларда кичик сержант Хайрулло Олимов 9 дақиқа 20 сония вақт сарфлаб, мусобақа рекордини янгилаган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Мусобақанинг кейинги шартида иштирокчилардан 18 килограмм юк билан белгиланган вақт оралиғида 20 километрлик масофани босиб ўтиш талаб этилган. Мазкур шартда ҳар икки ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи ҳам рақибларидан илдам ҳаракатланиб, марра чизиғини 2 соату 2 дақиқада босиб ўтиб, рекорд натижани қайд этган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Шунингдек, иштирокчилар мусобақа давомида турли русумдаги қуроллардан ўт очиш, артиллерия оловини йўналтириш ҳамда тест синовларида беллашган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Таъкидланишича, мусобақа аввалида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари эстафета ҳамда узоқ масофага югуриш шартларида ҳам шу кунгача қайд этилган мусобақа рекордини янгилаган.

    Мусобақаларнинг якуний натижалари 24 апрель куни эълон қилиниши айтилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Термизда Ўзбекистон—Туркия ҳамкорлигида ўтказилган махсус-тактик ўқувлар якунланди
    • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари «Дўстлик-II» ўқув машғулотларини ўтказди (фото)

    23.04.2021, 13:10   Изоҳ (0)   31095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    23.04.2021, 12:56

    Cobalt Қозоғистонда март ойида энг кўп сотилган автомобилга айланди

    23.04.2021, 12:32

    Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

    23.04.2021, 10:57

    Марказий банк ўзбекистонликларни айрим асосий озиқ-овқат нархлари кескин ошишидан огоҳлантирди

    23.04.2021, 10:34

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 345 кишида коронавирус тасдиқланди

    23.04.2021, 10:22

    Шавкат Мирзиёев куну тун ишлайдиган савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этишни маъқуллади

    23.04.2021, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58

    Россия армияси тунда Харьковга ҳужум қилди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 18 август, 10:38

    Instagram: Фарзандли бўлган Шаҳрам Ғиёсов, Андижонда дарахт эккан Муниса Ризаева, рафиқасига машина совға қилган Ўлмас Оллоберганов

    Маданият | 18 август, 10:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.