Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 апрель куни мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон элчиси Содиқ Имомини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТИВ

Вазир элчининг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликдаги шахсий ҳиссасини юқори баҳолади. Томонлар Ўзбекистон–Тожикистон муносабатларини ривожлантириш ва юқори даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга оширишни муҳокама қилди.

Маълумот учун, Содиқ Имоми 2016 йилдан бери Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Бундан аввал Абдулазиз Комилов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилгани, Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатини юқори баҳолагани ҳамда Абдулазиз Комилов Доҳада «Толибон» ҳаракатининг сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.