Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида ОКМК 18 апрель, якшанба куни «Истиқлол» билан баҳс юритди.

Фото: ОФК / «Дарё»

Биринчи бўлимнинг асосий вақти ўртача темпда ўтди. Фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ёван Жокич стандарт вазиятда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Иккинчи 45 дақиқалик эса голларга бой бўлди: дастлаб 55-дақиқада Манучехр Жалилов орадаги фарқни оширди. Орадан икки дақиқа ўтгач, Зафар Полвонов бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 81-дақиқада Муҳаммаджон Раҳимов Тожикистон клубининг 3-голини урди. Асосий вақтнинг сўнгида Зафар Полвонов дублни расмийлаштирди. Аммо бу гол Миржалол Қосимов шогирдларини мағлубиятдан қутқариб қолиш учун етарли бўлмади.

Шу тариқа Олмалиқ клуби гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида мағлубиятни қабул қилиб олди. Жамоа 3-турда «Шабоб Ал-Аҳли» билан баҳс юритади.

Фото: Twitter / «Дарё»

«Ал-Ҳилол» «Шабоб Аҳ-Аҳли»дан устун келди. Жамоанинг очколари 4 тага етди ва тўплар нисбатига кўра гуруҳ пешқадамига айланди.

«Шабоб Ал-Аҳли» сафида ҳаракат қиладиган Жалолиддин Машарипов мазкур ўйинда қайдномага киритилмади.

ОЧЛ

Гуруҳ босқичи, 2-тур

18 апрель, якшанба

ОКМК — «Истиқлол» 2:3

Гол: 0:1 — 45+1 Жокич, 0:2 — 55 Жалилов, 1:2 — 57 Полвонов, 1:3 — 81 Раҳимов, 2:3 — 90+1 Полвонов.

ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Дилшод Аҳмадалиев, 46), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов, 23.Ёван Жокич, 17.Санжар Турсунов ( 4.Миржамол Қосимов, 85), 22.Санжар Шоаҳмедов (18.Александр Касян, 56), 11.Мурод Тошматов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 9.Зафар Полвонов, 28.Шоҳруҳ Гадоев (94.Элвин Forteс, 72).

«Истиқлол»: 1.Рустам Ятимов, 3.Андрей Мишченко, 6.Зоир Жўрабоев, 7.Ҳусейн Доган, 8.Нуриддин Давронов, 10.Алишер Жалилов, 11.Муҳаммаджон Раҳимов, 21.Алексей Ларин, 55.Манучехр Сафаров (4.Вахдат Ханонов, 46), 63.Манучехр Жалилов, 70.Шаҳром Сулаймонов.

«Шабоб Аҳ-Аҳли»  — «Ал-Ҳилол» 0:2.