Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) 2021 йилнинг март ойида келгуси уч ой ичида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларини қандай баҳолашларини билиш учун Ўзбекистон бўйлаб 1000 га яқин корхоналар билан суҳбат ўтказди. «Gazeta.uz» Марказнинг сўров натижаларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, корхоналарни ўрганиш икки йўналишда олиб борилган: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг кейинги 3 ой ичида ўз бизнесларини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 5 поғона ўсган ва 65 баллни ташкил этган, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг апрелидаги инқироз даврига нисбатан 2 баравар юқори.

Тармоқ контекстида, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишбилармонлик муҳитининг кўрсаткичи 13 пунктга ўсган ва 81 пунктни ташкил этган, хизматлар ўтган ойга нисбатан 1 пунктга бироз пасайганини кўрсатган ва март ойида 58 пунктни ташкил этган, қурилиш ва саноат 2 пунктга ўсган ва мос равишда 67 ва 54 пунктни ташкил этган.

Жамланган ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг ўсиши қуйидаги таркибий қисмларининг ўсиши билан боғлиқ.

Март ойида бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 3 пунктга ўсган ва мос равишда 47 пунктни ташкил этган, бу эса ўз навбатида тадбиркорларнинг бизнеснинг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий фикрларини тавсифлайди.

Фото: CERR

Фото: CERR

Ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этган респондентларнинг улуши бир хил даражада (41 фоиз) қолган. 40 фоиз корхоналарда товар/хизматларга бўлган талаб яхшиланган (февраль ойида 37 фоиз), ходимлар сони эса корхоналарнинг 28 фоизда (февраль ойида 20 фоиз) ошган.

Тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан фикри февраль ойидаги 50 пунктдан март ойидаги 70 пунктгача сезиларли даражада яхшиланган.

Ўтган ойда саноатда бир оз пасайиш қайд этилган — 38 пункт (февралда 39 пункт), қурилиш — 42 пункт (февралда 45 пункт) ва хизмат кўрсатиш соҳасида — 36 пункт (февралда 43 пункт). Хизмат вакиллари бизнеснинг ёмон ҳолатини товар ва хизматларга бўлган талабнинг камайиши (21 фоиз) ва кредитларни тўлашдаги қийинчиликлар (21 фоиз) билан боғлашган.

2021 йилнинг март ойида бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 6 пунктга ўсган ва мос равишда 83 пунктни ташкил этган, бу тадбиркорларнинг кейинги 3 ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари ва тахминлари ҳақида умидларини оптимистик сифатида акс эттиради.

Фото: CERR

Фото: CERR

Респондентларнинг 83 фоизи уларнинг бизнес истиқболлари яхшиланади, деб тахмин қилган (февраль ойида, 79 фоиз). Товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланишини кутаётган тадбиркорлар сони ўтган ойдаги каби 73 фоизни ташкил этган.

Бизнеснинг ҳозирги ҳолатидан фарқли ўлароқ, барча соҳа вакиллари оптимистик тахминларга эга:

  • қурилиш — 94 пункт;
  • қишлоқ хўжалиги — 93 пункт;
  • хизматлар — 82 пункт;
  • саноат — 71 пункт
Корхоналарнинг аксарият вакиллари ўз бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидладлаган. Тадбиркорларни ташвишга солаётган муаммолар қаторига кредит маблағлари билан таъминлаш, ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш киради.

Умуман олганда, жорий вазият ва тахминлар ўртасидаги муносабатлар тадбиркорларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодиётни ривожлантиришда ижобий тенденция кейинги 3 ой давом этади.

Тадқиқот натижалари коронавирус пандемияси ва салбий табиий ҳодисалар билан боғлиқ оқибатлардан иқтисодиётни изчил тиклашни кўрсатмоқда, бу эса корхоналарни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ва сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш соҳасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ, дея хулоса ясайди марказ.

Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази февраль ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарганини таҳлил қилганди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади