Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (EХҲТ)нинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде 13 апрель куни икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Учрашувларда EХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон—Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари — давлати раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Анн Кристин Линде Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинади.
«Ўзбекистон билан Швеция ўртасида барча соҳаларда конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли муносабатлар мустаҳкамланиб келмоқда. Бу алоқалар, айниқса, сўнгги йилларда фаоллашиб, 2020 йил ноябрда ва 2021 йил февралда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди. Анн Кристин Линденинг ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради», — деган эди Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)