«Челси» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида 13 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда «Порту»га ютқазиб қўйди (0:1), бироқ икки ўйин натижасига кўра (биринчи баҳс — 2:0) кейинги босқичга йўл олди.
Лондонликлар клуби 2014 йилдан кейин биринчи марта мусобақа ярим финалига чиқди. «Челси» Чемпионлар Лигаси даврида (1992/93 йилги мавсумдан кейин) 8 марта турнир ярим финалига йўл олди. Бу Англия клублари орасида рекорд натижа ҳисобланади.
Бу вақт ичида «Манчестер Юнайтед» ушбу босқичда 7 марта ўйнаган, «Ливерпуль» — 5, «Арсенал» — 2, «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм» ва «Лидс» бир мартадан ярим финалга етиб келган.
Томас Тухель шогирдлари ярим финалда «Реал» — «Ливерпуль» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)