«Манчестер Юнайтед» Премьер Лига 31-тури доирасида «Тоттенҳэм»га қарши кечган баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари чемпионат доирасида сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини 23 тага етказди.
Бу лига тарихидаги иккинчи рекорд натижа ҳисобланади. Бу борада Манчестер жамоаси «Арсенал» (2001 йилдан 2002 йилга қадар 23 та сафар ўйинларида мағлубиятсиз серия) билан бир хил натижа қайд этиб турибди.
Рекорд ҳам «Арсенал»га тегишли: лондонликлар 2003 йилдан 2004 йилга қадар АПЛнинг 27 та сафар ўйинида ютқазмаган.
«Манчестер Юнайтед» 31-турдан кейин 63 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Манчестер Сити»дан 11 очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)