Флорентино Перес «Реал» президентлиги учун ўтказилган сайловларда бошқа номзодлари йўқлиги сабаб автоматик равишда раҳбарликка қайта сайланди, дея хабар қилмоқда АS.
Пересдан бошқа ҳеч ким президентликка ўз номзодини қўймаган. Шу сабаб сайловлар ўтказишга ҳожат қолмаган.
Шу тариқа Перес 2021—2025 йилларда ҳам Мадрид клуби бошқарувида қолади. У «Реал»га 124 миллион евро (клуб бюджетининг 15 фоизи) тушум олиб келишга кафолат берган ягона шахс бўлди.
Перес 12 йилдан буён «Реал» президентлигида фаолият юритмоқда. Шунингдек, у 2000—2006 йилларда ҳам мадридликларни бошқарган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)