Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистонда 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 10:42 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Хабар берилишича, Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 523 километр жануби-ғарбий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 191 километр чуқурликда, магнитудаси 5,4 баллга тенг бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Андижонда 2 балл;
  • Фарғонада 2 балл.
  • Гулистонда 2 балл;
  • Жиззахда 2 балл;
  • Самарқандда 2 балл;
  • Термизда 2 баллни ташкил қилган.
Аввалроқ 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 09:28 да Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Термизда сезилган эди.Эслатиб ўтамиз, март бошларида Ўзбекистонда бир кунда икки бор зилзила кузатилгани, Тошкентда ерости силкинишлари кучи 4 баллни ташкил этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди