Афғонистонда 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 09:28 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Хабар берилишича, Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 587 километр жануби-ғарбий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 78 километр чуқурликда, магнитудаси 4,5 баллга тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Термизда 2 баллни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, март бошларида Ўзбекистонда бир кунда икки бор зилзила кузатилгани, Тошкентда ер ости силкинишлари кучи 4 баллни ташкил этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)