Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 12 апрель куни коронавирус инфекциясига қарши яна 67 445 киши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 216 087 нафарга етди.
Вазирлик хабарида қайд этилишича, 1қ апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилоятида яна рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 18 минг нафардан ортиқ фуқаро (18 363 нафар) эмланди.
Шунингдек, Андижонда 11 мингдан, Наманганда эса 8 мингдан ортиқ аҳоли эмланган.
Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан вилоятлар марказлари ва катта шаҳарлардан бошланди. Май ойида эмлаш тадбирлари туман марказлари ва кичик шаҳарларда амалга оширилади. Июнь ойида эса бошқа аҳоли қатлами эмланади.
Коронавирусга қарши эмланган фуқароларда кузатилган ножўя таъсирларга қарши курашиш мақсадида Тошкентда ташкил этилган 81 та эмлаш пункти 4 та шифохонага бириктирилган.
Изоҳ (0)