Навоий вилоятининг Конимех тумани марказида минг нафардан ортиқ намозхонга мўлжалланган «Мих ота» масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Таъкидланишича, Президентнинг 2019 йил март ойида Навоий вилоятига ташрифи давомида конимехлик бир гуруҳ фаолларнинг туман марказида замонавий масжид барпо этиш юзасидан билдирган таклифи орадан икки йил ўтиб амалга ошди.
Маданият вазирлиги, вилоят ҳамда Конимех тумани ҳокимликларининг қўллаб-қувватлаши, саховатпеша инсонларнинг беғараз ҳомийликлари туфайли «Сардоба Малик Работ» хусусий корхонасининг уста-меъморлари томонидан қурилган янги масжид қад ростлади.
Бундан аввал Самарқандда яна учта, Сирдарёда эса битта янги масжид очилгани, Ўзбекистонда масжидлар сони 2088 тага етгани ҳамда Рамазон ойида Ўзбекистондаги 1400 га яқин масжидда Қуръони карим хатм қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)