Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 30-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши баҳс учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 19 нафар футболчини киритди. Ушбу баҳсни ҳимоячилар Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль ва Рафаэл Варан жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Шунингдек, ҳужумчи Эден Азар ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани учун ўйинда иштирок этолмайди.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.
Мавзуга доир: «Барселона» «Эль-Класико» учун қайдномани эълон қилди
Изоҳ (0)