«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бразилиялик футболчи чорак финал дастлабки баҳс доирасида «Ливерпуль»га қарши кечган ўйинда (3:1) дубль қайд этди.
Ушбу соврин учун қуйидаги футболчилар ҳам кураш олиб борганди:
- Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») — «Боруссия Д»га қарши ўйинда (2:1) 1 та гол ва 82% узатмалар аниқлиги;
- Килиан Мбаппе (ПСЖ) — «Бавария» қарши учрашувда (3:2) 2 та гол;
- Жоржиньо («Челси») — «Порту»га қарши беллашувда (2:0) 1 та голли узатма ва 94% узатмалар аниқлиги.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)