«Барселона» жамоаси Ла Лига 30-тури доирасида 10 апрель, шанба куни «Реал Мадрид»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 11 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Каталонлар устози Рональд Куман учрашувга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Ундан 23 нафар футболчи ўрин олган.
Учрашувни Ансу Фати ва Филиппе Коутиньо каби футболчилар жароҳат сабаб ўтказиб юборади.
Қайдномадан жой олган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Марк Андре тер Штеген, Арнау Тенас, Иняки Пеня;
Ҳимоячилар: Херард Пике, Роналд Араухо, Самюуэль Умтити, Клеман Лангле, Хорди Альба, Хуниор Фирпо, Сержиньо Дест, Оскар Мингеса;
Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Серхи Роберто, Френки де Йонг, Миралем Пьянич, Педри Гонсалес, Рикард Пуч, Илайш Мориба;
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Антуан Гризманн, Усмон Дембеле, Мартин Брэйтуэйт, Францишку Тринкау.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)