Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган «Машъал» — «Қўқон-1912» (0:2) учрашувида баҳсли ҳолат кузатилди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида Мўминжон Мелиев қўқонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Гап шундаки, Мелиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвозанинг ён томонидаги тўр орқали ўтиб дарвозадан ўрин олди. Бу вазиятда ҳакамлар голни инобатга олди.
Ўйинни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Учрашувда VAR тизимидан фойдаланилмади.
Эътиборлиси, март ойининг энг яхши қанот ҳаками деб топилган Руслан Серазетдинов гол деб ҳисобланган вазиятдаги ҳолатни илғамай қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виктор Серазетдинов «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувидаги нохолис ҳаракатлари учун номуайян муддатга четлатилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)