• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Аждарлар» «аристократлар»га қарши. Барчаси «Порту» — «Челси» учрашуви ҳақида

    Тошкент вақти билан 7 апрель тунида Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Порту» — «Челси» учрашуви бўлиб ўтади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Гарчи ушбу қарама-қаршилик чорак финалнинг энг кучсиз жуфтлиги дея таърифланаётган бўлса-да, интрига борасида «Бавария» — ПСЖ ўйинидан қолишмайди.

    «Порту» гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида чорак финалга етиб келган ягона жамоа бўлди. 1/8 финалда португаллар «Ювентус»ни доғда қолдирди. Икки ўйин натижасига кўра ўзаро тенглик (2:1, 1:2) юзага келганидан кейин белгиланган қўшимча бўлимларда Сержиу Оливейра ўзининг голи билан «Порту»ни кейинги босқичга олиб чиқди.

    «Челси» ўтган босқичда муваффақиятсиз даврни бошдан кечираётган «Атлетико»га тўқнаш келди ва икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобини қайд этиб, шу босқичга етиб келди.

    Португалия ва Буюк Британия ўртасидаги авиақатновлар ҳали тикланмагани боис ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар икки ўйин ҳам Испаниянинг Севилья шаҳридаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтади.

    Жамоалардаги ҳолат

    «Порту»

    Сержиу Оливейрасиз биринчи ўйин. Туриндаги ўйин Оливейра фаолиятидаги энг яхшиларидан бири бўлди — футболчи дубль қайд этишдан ташқари таянч ярим ҳимоясидаги ишларини ҳам қойилмақом бажарди. Бироқ Сержиу ўша ўйинда мусобақадаги учинчи сариқ карточкасини олди. Бу эса футболчининг кейинги ўйинни ўтказиб юборишини англатарди. Шунингдек, ушбу баҳсни «Ювентус»га қарши ўйинда қизил карточка олган Меҳди Тареми ҳам ўтказиб юборади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Оливейранинг йўқлиги «аждарлар» учун катта муаммо бўлиши мумкин. У жамоанинг жорий мавсумдаги тўпурари бўлишдан ташқари, Пепе билан бирга ички муҳитга катта таъсир ўтказа оладиган етакчи ҳисобланади. Унинг ўрнига майдонга Марко Груич ёки ёш Фабиу Виейра тушиши кутилмоқда. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам улар Сержиунинг ўрнини боса олмайди.

    Севилья шаҳри «Порту»га ёрдам берадими? «Аждарлар»нинг бу шаҳар билан боғлиқ ёрқин хотиралари бор — 2003 йилда айнан шу ерда жамоа УЕФА Кубогини қўлга киритганди. Кейинчалик жамоа бу ерга яна икки бор ташриф буюрган: 2011 йилда Европа Лигаси доирасидаги сафар ўйинида «Севилья»ни мағлуб этилган, 2014 йилда эса «Порту» испан клубига йирик ҳисобда ютқазган.

    «Челси»

    «Б вариант»нинг йўқлиги. Лондонликлар клуби Томас Тухель қўл остидаги ўйинлардаги муваффақиятга деярли бир хил сценарий орқали эришмоқда. Кўплаб ўйинлар битта режа бўйича ўтади: «Челси» тўп назоратини қўлга олади, бир-иккита гол уради ва кейин ҳимояни мустаҳкам ушлайди. Бу услуб орқали «кўклар» 14 ўйинда бор-йўғи иккита тўп ўтказиб юборди.

    Ўтган уик-эндда жамоа «Вест Бромвич»га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтда Тиаго Сильванинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Шу тариқа «Челси» биринчи марта сценарийдан четга чиқишга мажбур бўлди: ҳужум вақтида ҳимояда бўшлиқлар кўрина бошлади. Кейинчалик Лондон клуби ўз дарвозасидан бешта тўп олиб чиқди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жароҳатлар кун мавзуси ҳисобланмаса ҳам, жамоада кичик муаммолар йўқ эмас. Нголо Канте Франция терма жамоасида олган кичик жароҳати сабаб «Вест Бромвич»га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Ўша ўйинда Матео Ковачич ва Жоржиньо тандеми майдон марказида у қадар яхши кўринмади. Шундай бўлса-да Канте «Челси» қайдномасидан ўрин олган, бундан ташқари, Тухель дам олиш кунларидаёқ ярим ҳимоячи ўзини яхши ҳис қилаётганини айтганди.

    Аввалроқ Кристиан Пулишичда жароҳат борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ америкалик футболчи жамоанинг ўйин олди машғулотларида иштирок этган. Шунингдек, бир ярим ойдан буён жароҳатини тиклаш билан банд бўлган Тэмми Абраҳам ҳам қайдномага киритилган.

    Тахминий таркиблар:

    «Порту»: Марчесин, Манафа, Мбемба, Пепе, Сануси, Урибе, Груич, Фернандо, Отавинё, Корона, Марега.

    «Челси»: Менди, Зума, Рюдигер, Аспиликуэта, Жеймс, Жоржиньо, Ковачич, Алонсо, Маунт, Зиёш, Вернер.

    Статистика ва қизиқарли фактлар:

    • Жамоалар шу вақтда қадар ўзаро саккиз бор тўқнаш келган. Уларнинг бештасида «Челси»нинг қўли баланд келган бўлса, иккита ўйинда «Порту» ютган, яна бир баҳсда дуранг қайд этилган;
    • Бу икки жамоани Жозе Моуриньо боғлаб туради. Португалиялик мутахассис «Порту» билан мазкур мусобақа ғолибига ҳам айланганди;
    • УЕФА клублар рейтингида «Порту» 15-ўринда бормоқда, «Челси» эса 13-поғонада.
     

    Мураббийлар фикри

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Сержиу Оливейранинг ўрнини билинтирмаслик қийин бўлади, аммо биз имкон топамиз. Олдимизда жуда қийин вазифа турганини биламан, бироқ уларга тайёрмиз.

    Ўйин қуриш борасида бир нечта вариантларни кўриб чиқяпмиз. Ҳаётда иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ, айниқса футболда. «Челси» ўзининг сўнгги ўйинида ютқазиб қўйганидан афсусдаман. Баъзида бундай ҳолатлар жамоани тетиклаштириб юборади.

    Сержиу Консейсау, «Порту» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Бу Чемпионлар Лигаси чорак финали, у тўртта бўлимдан иборат. Эътиборни бутунлай ўйинга қаратиш керак. Терма жамоалар ўйинлари ва «Вест Бромвич»га қарши баҳсдаги натижадан кейин ўз ўйинимизни топишни истаймиз.

    «Порту»ни ютиш қўлимиздан келишига ишонаман, бироқ ўйин жуда қийин бўлади. Бу жуда тажрибали жамоа, Португалиянинг кўп карра чемпиони. Бироқ биз етарли даражада кучлимиз ва ўзимизга ишонамиз. Кейинги босқичга чиқишга кучимиз етади.

    Томас Тухель, «Челси» бош мураббийи

    «Порту» — «Челси» учрашуви 00:00 да бошланади. Ўйиндаги голларни бу ерда томоша қилиб бориш мумкин — видео.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Spорт24’га обуна бўлинг!

    07.04.2021, 21:18   Изоҳ (0)   9756
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Навбаҳор» ўз уйида сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол эвазига «Пахтакор»га ютқазди

    07.04.2021, 20:35

    Пойга бошланди: UzReport Осиё Кубоги—2023, ЖЧ—2022 саралаши, ОЧЛ ва ОФКнинг яна 10 та мусобақаси трансляция ҳуқуқини сотиб олди

    07.04.2021, 18:12

    «Реал» — «Барселона» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

    07.04.2021, 17:01

    Карим Бензема «Реал»да Роберто Карлоснинг рекордини янгилади

    07.04.2021, 14:00

    Ҳатто Клопп ҳам «Ливерпуль»нинг камбэкига ишонмаяпти. Зидан эса аллақачон «Барселона» ҳақида ўйламоқда. «Реал»—«Ливерпуль» ўйинидан кейин мураббийлар нималар деди?...

    07.04.2021, 12:46

    Про-Лига. Самарқанд ва Бухоро жамоаларидан навбатдаги ғалаба, «Олимпик» илк бор мағлуб бўлди, Фарғона дербисида «Нефтчи»нинг қўли баланд келди

    07.04.2021, 12:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.