Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Жиззах вилояти Зомин тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарининг ўз ходимларига нисбатан ҳақоратомуз ва қўпол муносабати» деб тарқатилган аудиоёзув ижтимоий тармоқлар ҳамда жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенати матбуот хизматининг маълум қилишича, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов мазкур ҳолатнинг қонуний ечим топишини назоратга олди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 15 кун муддатда ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраб, мурожаат хати юборилган.

Текширув натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Бахтиёр Болтабоев ўз кабинетида ходимларини сўкаётгани акс этган видео тарқалган, оқибатда у ишдан олинганди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги бунга «раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол», дея баҳо берган. Бахтиёр Болтабоев ўз ходимларидан, ҳамкасбларидан ва касаба уюшмалари ходимларидан узр сўраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар