«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Европа Чемпионлар Лигаси ¼ финал дастлабки баҳси доирасида «Ливерпуль»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйлашимча, бизга ҳалитдан етарлича баҳо беришмаяпти. Мен ўз жамоамга буткул ишонаман, бироқ атрофдагиларнинг бизга бўлган муносабатини ўзгартира олмаймиз. Биз курашишга қодирмиз, бу бизнинг кучли томонимиз. «Ливерпуль»га қарши ўйин жуда қийин бўлади, бироқ биз курашамиз. Бизга ҳар бир ўйинчи зарур.«Реал» — «Ливерпуль» учрашуви Тошкент вақти билан 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.Клопп — буюк мураббий. Унда тажриба бор, у «Ливерпуль»да қойилмақом ишларни қилди. Бироқ ҳар бир жамоанинг кучли томонлари бор. «Ливерпуль»нинг йўқотишлари? Бу уларга муаммо бўлади, деб ўйламайман, мерсисайдларда бошқа футболчилар ҳам бор. Бизда ҳам кўпчилик сафдан чиққан, бироқ биз жамоа сифатида кучлимиз. Ҳар сафар кимдир етишмайди.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Мавзуга доир: Зинедин Зидан «Реал»нинг «Ливерпуль»га қарши дастлабки ўйини учун қайдномани эълон қилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)