УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида ўтадиган 7 апрель, чоршанба кунги ўйинлар учун ҳакамлар тайинлади.
«Бавария» ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги учрашувни Антонио Матеу Лаос бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бошқариб боради. Унга қанотларда Пау Дэвис ва Роберто дел Паломар ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Хавьер Эстрада Фернандес.
Мазкур баҳсда VAR тизимига Алехандро Эрнандес ва Рикардо де Бургос жавоб беради.
«Порту» — «Челси» учрашуви эса словениялик Славко Винчичга ишониб топширилган. Унга ватандошлари Томаш Кланчник ва Андратч Ковачич ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Матей Юг.
Видеотакрорларда полшалик Павел Гил ва Томаш Квиатковски ишлайди.
Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 7 апрелдан 8 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Мавзуга доир: «Реал» — «Ливерпуль», «Манчестер Сити» — «Боруссия Д» учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)