Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигаси чорак финал илк баҳси доирасида «Ливерпуль»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 21 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль ва ҳужумчи Эден Азар жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди.
«Реал» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаэл Варан, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско, Серхио Аррибас;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)