Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилоятида Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Қайд этилишича, 2021 йил 3 апрель куни Фурқат тумани Қушчи қишлоғи ҳудудида ҳайдовчи Ш.Н. бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia автомашинаси йўл четидаги зовурга тушиб кетган.

Натижада ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Автомобильда бўлган йўловчи Ғ.I. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда Cobalt йўл четидаги бетонга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берилган бўлса, Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон деворга бориб урилиши натижасида йўловчи вафот этгани маълум бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар