Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дунё бўйлаб 2 апрель куни олинган энг сара суратларни тақдим қиламиз.

Тошкентдаги Дўмбиробод масжидида жума намозини адо этиб кетаётган одамлар.

Фото: «Дарё»

Калифорниядаги сайёҳлар Sugar Rush тематик паркидаги обаки шаклидаги устунлар тагида суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Лондонлик эркак товуқ костюмидаги одамнинг ёнидан ўтмоқда. Англия ва бошқа Европанинг христиан мамлакатларида бу ҳафта Пасха байрами, 2 апрель кунида эса Исо пайғамбарнинг хочдан олиниб, дафн қилинишига бағишланган Муқаддас жума куни нишонланди.

Тайванда поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 50 дан ортиқ одам <a href=ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ одам жароҳат олди. Авария туннелдан чиқаверишда юз берган. Қияликда нотўғри парковка қилинган ва тормози ишламай қолган юк машинаси поезд йўлига тушиб кетиши оқибатида мазкур ҳодиса содир бўлган. Поезд вагонларининг 4 таси туннель ичида қолиб кетган, бу эса одамларни эвакуация қилишни янада қийинлаштирган." data-action="zoom" class="border lazyload" />

Тайванда поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ одам жароҳат олди. Авария туннелдан чиқаверишда юз берган. Қияликда нотўғри парковка қилинган ва тормози ишламай қолган юк машинаси поезд йўлига тушиб кетиши оқибатида мазкур ҳодиса содир бўлган. Поезд вагонларининг 4 таси туннель ичида қолиб кетган, бу эса одамларни эвакуация қилишни янада қийинлаштирган.
Фото: AFP

Пекиндаги черков олдида тўй фотосессияси учун суратга тушаётган келин-куёв.

Англиянинг Мортон Моррелл коллежида янги туғилган қўзилар. Қўзиларнинг катта вакиллари адашиб кетмаслик учун рангли бўёқ билан рақамланган.

Фото: PA

Француз Кариб оролидаги уй томида юрган яшил игуана. Яшил игуаналар — бу Мартиниканинг Кичик Антил игуаналарига таҳдид соладиган инвазив (хавфли) тур.

Фото: Getty Images

Польшадаги ҳайвонот боғида Франциядан келтирилган Хари лақабли қизил пандага Лайя лақабли дугона олиб келинди.

Фото: EPA

Калкуттадаги католик черкови олдида овқат тарқатилишини кутиб ўтирган муҳтожлар.

Ғарбий Соҳилда Исроил постларини ўрнатишга қарши намойиш пайтида кўздан ёш оқизувчи газнинг тутуни ичра мамлакат байроғини кўтариб турган фаластинлик намойишчига қурол ўқталиб турган ҳарбийлар.

Жанубий Африкада каркидон шохида бемалол ухлаб ётган чуғурчуқ. Ушбу қуш каркидон ва бошқа йирик ҳайвонлар билан симбиозда (биргаликда) яшайди. Улар ушбу ҳайвонларнинг терисини ҳашаротлардан тозалайди ва хавф ҳақида огоҳлантиради.

Фото: Solent News

1 апрелдан 20 апрелгача Фарғона йўли кўчасидаги Қўйлиқ ота мақбарасидан Бектемир шоҳкўчасига чиқувчи кўприкнинг бир қисми ҳаракатланиш учун ёпилган. Кўприкка чиқишга уринаётган автомобиллар тирбандликларни юзага келтирмоқда.

Тайванда қутқарувчилар туннель ичида қолиб кетган вагонлардаги йўловчиларнинг пастга тушишига ёрдам бермоқда.

Тайванда қутқарувчилар туннель ичида қолиб кетган вагонлардаги йўловчиларнинг пастга тушишига ёрдам бермоқда.
Фото: Reuters

Токио кўчаларининг деворидаги кўзгуларда акс этаётган одамлар.

Фото: AP Photo

Боливияда ҳарбийлар кока ўсимликларини йўқ қилиш учун мачетедан фойдаланмоқда. Ҳукумат 9000 гектар кока экинларини йўқ қилишни мақсад қилган. Coca-Cola компанияси ўз ичимликларида кока барги экстрактидан 1885 йилдан 1903 йилгача фойдаланган.

Жанубий Африкадаги uShaka Marine World тематик паркига ташриф буюрганлар аквариумдаги медузаларни томоша қилмоқда.

Фото: Shutterstock

Австралиянинг Леннокс-Ҳед шаҳрида дарахтга осилган сув арғимчоғида учаётган эркак. Янги Жанубий Уэльс штати ҳукумати Байрон, Баллина, Твид ва Лисморда коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари кўпайгани боис чекловларни қайта тиклади.

Токиодаги Interpets кўргазмасида меҳмон ўз итларига имо-ишора қилмоқда. Interpets Японияда уй ҳайвонлари билан боғлиқ маҳсулотлар ва хизматларнинг етакчи ярмаркаси ҳисобланади.

Лондонда COVID-19 қурбонлари оилалари томонидан ташкил этилган ёдгорлик ёнида турган болалар.

Олтойдаги Бия дарёси устини қоплаган муз портлатиб юборилди. Бия ва Катун дарёларининг юқори қисмида қор захираси 2021 йил 200 фоизга етади, бу эса аҳоли пунктларида сув тошқинларини юзага келтириши мумкин.

Фото: «ТАСС»

Измирда археолог Рим даврига тегишли монастирнинг 1500 йиллик мозаикасини кўздан кечирмоқда.

Измирда археолог Рим даврига тегишли монастирнинг 1500 йиллик мозаикасини кўздан кечирмоқда.
Фото: Getty Images

Ҳиндистон бош вазирининг ташрифига қарши чиққан намойишчиларни тарқатиш чоғида бир неча киши ҳалок бўлди. Шу сабабли Бангладеш мусулмонлари жума намозидан кейин оммавий равишда норозилик билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар