Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Японияда сакура дарахти сўнгги 1200 йил ичида биринчи бор ҳар доимгидан эртароқ гуллашни бошлади, деб хабар беради Harper’s Bazaar нашри.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Одатда дарахт апрель ўрталарида гуллай бошлайди, бироқ 2021 йилда март охирга бориб куртаклар тўлиқ очилган. Япон олимларининг маълум қилишича, бу иқлим ўзгариши ва глобал исиш жараёнига боғлиқ. Сакуранинг гуллаши бўйича бундан олдинги рекордлар Киотода 1409 йилда, Токиода — 1953 йилда қайд этилган.

Дарахтнинг илк куртаклари 11 мартдаёқ очилган — ўшанда бу ҳақда Хиросима префектураси ҳукумати маълум қилганди. Олимларнинг фикрича, сакуранинг эрта гуллаши 1970 йиллардан буён кузатилмоқда ва бу дунё бўйлаб глобал исиш жараёни давом этаётганида далолат беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар