Коронавирус оқибатида вафот этаётганлар эркаклар сони аёллардан кўпроқ. Бу ҳақда Украина Миллий фанлар академияси олимларининг прогнозларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар беради.
Тадқиқот натижаларига кўра, 65 ёшга етгандан кейинги кутилаётган умр кўриш давомийлигининг пасайиши 2020 йилги максимум билан таққосланганда, эркакларда аёлларга қараганда кўпроқ кузатилган.
Миллий фанлар академиясининг ҳисоботида таъкидланишича, 2020 йил декабрь ҳолатига кўра, 65 ёшга кирган эркакларда кутилаётган умр кўриш давомийлигининг пасайиши аёлларга нисбатан, мазкур бўшлиқнинг тез ўсишига боғлиқ равишда, 3 ойга кўпроқ бўлган. Бу коронавирусга чалинган эркаклар орасида ўлим ҳолати кўпроқ эканлиги тўғрисидаги маълумотларга мос келади.
Аввалроқ британиялик олимлар секин юрадиган одамларда COVID-19’дан ўлиш хавфи тўрт баравар юқорилигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)