• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    COVID-19 тарқалиши ва об-ҳаво ўртасида боғлиқлик йўқ, Россияда ҳайвонлар учун коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилди, испанияликлар пляжда ҳам ниқоб тақиши шарт. Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Испаниянинг Жирона провинциясида яна битта икки метрлик металл монолит пайдо бўлди

    Испаниянинг Жирона провинциясида яна битта икки метрлик металл монолит пайдо бўлди
    Фото: EPA

    Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) об-ҳаво ва коронавирус инфекцияси тарқалиши ўртасида боғлиқликни аниқламади. Бу ҳақда Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, ЖМТ физика, тиббиёт, иқлимшунослик ва физиология соҳасидаги тадқиқотчилардан иборат гуруҳ тузган. Улар ярим йилдан ошиқроқ вақт иш олиб бориб, об-ҳаво хусусиятлари ва COVID-19 тарқалиши фаоллиги ўртасида аҳамиятли боғлиқлик йўқ, деган хулосага келган.

    Вилфанднинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясининг тарқалиши мавсум ва об-ҳаво шароитларидан қатъи назар содир бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Қандай об-ҳаво коронавирус тарқалишига йўл қўймаслиги маълум қилинди
    • Иссиқ ҳарорат коронавирусни ўлдирадими? Барчани ўйлантираётган саволга жавоб қидирамиз
    Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати («Росселхознадзор») ҳайвонлар учун COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқди, дея маълум қилди муассаса раҳбари ўринбосари Константин Савенков.

    «‘Росселхознадзор’ қошидаги Ҳайвонлар саломатлигини сақлаш федерал маркази томонидан ишлаб чиқилган, этхўр ҳайвонлар учун мўлжалланган коронавирусга қарши «Карнивак-Ков» сорбитланган фаолсизлантирилган вакцина Россияда рўйхатдан ўтказилди. У бугунги кунда ҳайвонлар учун COVID-19’га қарши дунёдаги ягона профилактика воситасидир», — деди Савенков.

    Вакцинани оммавий ишлаб чиқариш апрелдаёқ бошланиши мумкин, деди у. Греция, Польша, Австрия, АҚШ, Канада ва Сингапур компаниялари аллақачон дорига қизиқиш билдирган.

    Вакцинанинг клиник синовлари 2020 йил октябридан бошлаб ит, мушук, шимол тулкиси, қоракўзан, тулки ва бошқа жониворларда ўтказилган. Вакцина қабул қилган ҳайвонларда 100 фоиз ҳолатларда коронавирусга нисбатан антитаналар ҳосил бўлган. Эмлангандан кейин ишлаб чиқариладиган иммунитет камида олти ойга етади.

    Мавзуга доир:

    • Россияда ҳайвонлар учун коронавирус вакцинасини январь ойининг охирига қадар тайёрлаш режалаштирилмоқда
    • Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилинди
    • Олимлар мушуклар бир-бирига коронавирус юқтириши мумкинлигини аниқлади
    Испания ҳукумати фуқароларга кўчада одамлар орасида масофа сақланишидан қатъи назар, ниқоб тақиш мажбуриятини юклади. «Олти ёш ва ундан катта фуқаролар умумий фойдаланишдаги йўлларда, очиқ ҳудудларда ва ҳар қандай ёпиқ жамоатчилик жойларида ниқоблардан фойдаланиши керак», — дейилади тегишли қарорда.

    Янги қоидалар муддатсиз тарзда амал қилади. Бунгача очиқ ҳавода ниқоб тақиш мажбурияти одамлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлган ҳолатларда амал қиларди.

    Ниқоблардан фойдаланиш пляжларда ва бассейнлар ёнида ҳам мажбурий бўлади. Фақат ниқоб тақиш оқибатида нафас йўллари касаллиги оғирлашадиган одамлар ҳамда ниқобни мустақил тақиб-ечолмайдиган ногиронлар, шунингдек, очиқ ҳавода якка тартибда спорт билан шуғулланаётганларгина ниқоб тақмаслиги мумкин.

    Аввалроқ Испанияда ҳукумат Муқаддас ҳафталик муносабати билан 26 мартдан 9 апрелгача амал қилувчи бошқа бир қатор чекловларни жорий қилган эди. Шу даврда 23:00 дан 6:00 гача комендантлик соати амал қилади, ёпиқ жойларда тўрт киши, очиқ ҳавода эса олти кишидан ортиқ одам бўлиб тўпланиш тақиқланади, ҳудудлараро ҳаракатланиш мумкин эмас.

    Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 3,27 миллион киши коронавирусга чалинган, шуларнинг 75 минги вафот этган. 29 март ҳолатига кўра, бир кеча-кундузда 1564 кишида COVID-19 аниқланган.

    Мавзуга доир:

    • Испания коронавирусга чалинганлар сони 1 млн кишидан ошган Европа Иттифоқидаги биринчи мамлакат бўлди
    • Испанияда коронавирус илк бор ёввойи қоракўзанларда қайд этилди
    Шунингдек:
    • Берлинда 31 мартдан коронавирус туфайли янги чекловлар кучга кирди. Унга мувофиқ, шаҳарликлар баъзи муассасалар, шу жумладан, сартарошхона, музей, ноозиқ-овқат дўконларига фақат манфий натижали ПЗР-тест билан бориши мумкин.
    • Германияда AstraZeneca Англия—Швеция компаниясининг вакцинасини фақат 60 ёшдан ошган одамлар учун қўллашга рухсат берилди. Германия ҳукумати фикрича, ушбу ёш гуруҳида вакцина асоратларни келтириб чиқармайди.
    • Италия эса мамлакатга Евроиттифоқнинг бошқа давлатларидан қайтиб келувчиларнинг барчаси учун беш кунлик мажбурий карантин жорий қилишни режалаштирмоқда. Евроиттифоққа кирмайдиган мамлакатлардан қайтиб келаётганлар учун карантин ўташ мажбурияти эса Италияда аллақачон амал қилиб келмоқда.

    31.03.2021, 13:32   Изоҳ (0)   16692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисобот ЖССТ томонидан эълон қилинди

    31.03.2021, 11:46

    Қозоғистонда мактаб ўқувчилари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайди

    31.03.2021, 10:59

    Марсга учишга мўлжалланган Starship ракетаси прототипи синовлар чоғида яна портлади (видео)

    31.03.2021, 10:11

    Пандемияга қарамай Ҳиндистон кўчаларида кўтаринки руҳда ўтказилаётган Ҳоли байрами — суратларда

    31.03.2021, 08:44

    ОАВ: Эрон АҚШнинг санкциялари бекор қилинмагунча уранни бойитиш даражасини туширмайди

    31.03.2021, 07:58

    Италия бош вазири коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

    31.03.2021, 07:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.