Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Американинг Boston Dynamics роботсозлик компанияси юкларни автоматик тарзда юклашга ёрдам берадиган янги қурилма — Stretch роботини тақдим этди. Юк ортувчининг тақдимоти тасвирланган видеони муҳандислар ўзларининг YouTube’даги каналига жойлаштирган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Ушбу универсал мобил робот юкларни қўлларидаги сўрғичлар ёрдамида ташийди. Қурилмадан омборларда ва товарларни тақсимлаш марказларида фойдаланиш мумкин.

Stretch’нинг мобиллиги роботнинг товар ортиладиган ёки тушириладиган ҳар қандай ҳудудда бемалол ҳаракатланишини таъминлайди. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, тез орада у шу каби мақсадларда фойдаланиб келинаётган қиммат турувчи қурилмалар ўрнини эгаллайди.

Stretch исталган йўналишдаги манёврларни амалга ошириши, шунингдек, турли тўсиқларни босиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари, унинг компьютер «кўриш» технологияси ҳам мавжуд бўлиб, бунинг ёрдамида робот маълум бир мижознинг юкини аниқлай олади.

Аввалроқ Hyundai роботлар ишлаб чиқарувчи Boston Dynamics’нинг асосий эгасига айлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар