Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида 28 март куни куннинг биринчи ярмида кузатилган кучли ёғингарчилик — жала оқибатида бир неча ҳудудларда сел келди. Хусусан, Навоий вилоятининг Нурота туманида ҳам сел кузатилган.
Мавзуга доир: Самарқандда кучли ёмғир кўчаларни яна сувга тўлдирди, селлар келтириб чиқарди, янги қурилган биноларнинг томини «тешди»
Ҳодиса якуни, жумладан, тиркамада оққан одамнинг ҳолати ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Ёғингарчилик оқибатида Навоий вилоятининг бошқа — Хатирчи ва Кармана туманларида ҳам сув тўпланиши, тошқин ҳолатлари қайд этилган.
Сизда сўнгги кунларда Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган ёғингарчилик оқибатлари ва уларни бартараф этиш ҳолатлари акс этган фото ва видеолар бўлса, уларни қачон ва қаерда олингани ҳақидаги маълумотни илова қилган ҳолда Telegram’даги @daryo_livebot’га юборинг.
Изоҳ (0)