• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис депутатлари «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 25 март куни ўтказилган навбатдаги мажлисда «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, бугунги кунда дунё мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси кенг тарқалиб, ушбу инфекция билан касалланганлар сони кун сайин ортиб бораётгани фавқулодда чора-тадбирлар кўришни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, шу муносабат билан қонун доирасидаги ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан конституция талаблари ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ушбу лойиҳа тайёрланди.

    Депутат, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев коронавирус пандемиясининг дастлабки кунларида жамоатчилик Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкинлигини кенг муҳокама қилганини, аммо бу ҳақда алоҳида қонун бўлмаганини таъкидлаб ўтган.

    Янги қонун лойиҳасида фавқулодда ҳолатни жорий қилиш тартиби, ушбу жараёнда қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фавқулодда ҳолат амал қиладиган давр учун жорий этиладиган махсус давлат бошқаруви органлари, фавқулодда вазият шароитида жисмоний ва юридик, шунингдек, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатлари бошқа нормалар баён этилган.

    Расул Кушербаевнинг айтишича, сиёсий фракциялардан «Адолат» СДП фракцияси ушбу қонун лойиҳасини маъқулламаган ва ялпи мажлисда ҳам ушбу позицияда қолди.

    «Gazeta.uz» 2020 йилнинг октябрь ойидаёқ Ўзбекистон сиёсий партиялари фракциялари «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқаётганини маълум қилган. Шундай қонун лойиҳаси 2016 йилда ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилган, аммо қабул қилинмаган эди.

    Қонун лойиҳасининг амалдаги вариантига кўра (якуний версиясида ўзгаришлар бўлиши мумкин), ҳужжатда фавқулодда ҳолат жорий этишнинг мақсадлари сифатида уни жорий этиш учун асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш, жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, конституциявий тузум ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш кўрсатилган.

    Ҳужжатда комендантлик соати, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, фавқулодда ҳолат, Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси ва бошқа тушунчаларга таъриф берилган.

    Фавқулодда ҳолат қуйидаги ҳолатлар юзага келганда жорий қилинади:

    • реал ташқи хавф, Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш, қуролли қўзғалон, оммавий тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига, давлат органлари, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид соладиган зўравонлик ҳаракатларини ўзида ифода этиш билан боғлиқ бўлган ўта муҳим ва тоифаланган объектлар ёки алоҳида жойларни тўсиш ёки қўлга олиш ҳаракатлари, ноқонуний қуролли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши ҳолатлари ҳамда миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар;
    • йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар ҳамда кенг қамровли авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишни талаб қилувчи бошқа табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, фавқулодда экологик вазиятларда.

    Фавқулодда ҳолат Президент фармони билан мамлакатнинг бутун ҳудудида ёки алоҳида маъмурий ҳудудларида жорий этилади. Фармон уч сутка мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига тасдиқлаш учун киритилади ва дарҳол ОАВда эълон қилинади.

    Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилганда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилиши мумкин эмас.

    Мамлакатнинг бутун ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 30 суткадан, унинг алоҳида маъмурий ҳудудларида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 60 суткадан ошиши мумкин эмас. Муддат тугаши билан фавқулодда ҳолат тугатилган деб ҳисобланади. Ушбу муддат мобайнида фавқулодда ҳолатни жорий этишдан кўзланган мақсадга эришилмаган ҳолларда, унинг амал қилиш муддати Президент фармони билан узайтирилиши мумкин.

    Қайд этилишича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши «давлат бошқаруви тизими орқали самарали ва тезкор фавқулодда чораларни қўллашга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга, қолаверса, Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга имкон беради».

    28.03.2021, 13:03   Изоҳ (0)   27674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда танишини камситувчи маълумотларни кенг оммага тарқатиш билан таҳдид қилиб, ундан 30 минг доллар талаб қилган шахс қамоққа олинди

    28.03.2021, 12:12

    Ўзбекистонда коронавирус бўйича янги антирекорд — бир кунда салкам 200 кишида касаллик аниқланди. Қурбонлар сони яна ортди

    28.03.2021, 11:54

    ДХХ «Темурбеклар мактаби» ўқитувчи ва профессорларни ишга таклиф қилади

    28.03.2021, 11:35

    «Тўртала мазҳабдан териб-териб, битта мазҳаб қилиб қўйяпти». Исҳоқжон домла «Сохта Самарқандий» мазҳаби ҳақида

    28.03.2021, 08:50

    Тошкент метросида бир кунда 3 кишининг телефонини ўғирлаган шахс ушланди

    28.03.2021, 00:12

    Тошкентда устига дарахт қулаши оқибатида 49 ёшли ободонлаштириш ходими вафот этди

    28.03.2021, 00:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.