• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    50 ёшдан ошган соҳибжамол юлдузларнинг гўзаллик сирлари

    Эллик ёшда ҳам гўзал кўриниш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун гўзаллик муолажалари, тўғри овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш муҳим деб ҳисоблайдиганлар талайгина. Қуйидаги машҳур аёлларнинг ҳам табиий гўзалликни қандай сақлаш ҳақида ўз тавсиялари бор.

    Кэтрин Зета-Жонс

    Голливуднинг соҳибжамол актрисаси пластик жарроҳ ёрдамига мурожаат қилмайдиган кам сонли машҳурлардан биридир. Унинг гўзаллиги табиий бўлиб, бунинг сири у уй шароитида парвариш қилишидадир. Бундан ташқари, Кэтрин табиий рецептлар бўйича тайёрланган ниқобларни қиммат кремлардан афзал кўради. Актриса ойига бир неча марта қулупнай ва ананасли ниқобдан фойдаланади. Ушбу мевалар таркибидаги кислоталар туфайли бундай ниқоб терини тозалайди ва силлиқ қилади.

    Кэтрин кун тартибига ҳам қатъий амал қилади. «Мен гўзаллик ичкаридан пайдо бўлишига ишонаман. Агар етарлича ухламасам, ўзимни тетик ҳис қилмайман. Кечқурун соат тўққизда ухлашга ётиб, эрта тураман ва ҳамма нарсага улгураман. Шу сабабли ҳам ўзимни жуда яхши ҳис қиламан ва ажойиб кўринишга эгаман!», —  дейди актриса.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Сальма Хайек

    Франсуа-Анри Пинонинг турмуш ўртоғи насл жиҳатдан жуда омадли эканлигини таъкидлайди. Аммо у фақат шу билан кифояланмайди, табиий гўзаллигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Сальма 20 йил давомида бир нечта бюти-лайфхаклардан фойдаланиб келади. Биринчидан, у қанчалик чарчаган бўлса ҳам макияжини ювмасдан ухлашга ётмайди. Иккинчидан, Сальма эрталаб ювинмайди, бу тери намлигини яхши ушлаб туришга ёрдам беради.

    «Мен ботоксдан фойдаланмайман. Биласизми нима учун? Чунки мен овқатланаман. Ёғ ва сабзавотларни истеъмол қиламан, ҳаммасини! Кўп машқ қилиш ва етарли даражада овқатланмаслик сабабли тери қаришни бошлайди», — дейди Хайек.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Женнифер Лопес

    Женнифер ўзини жуда яхши парваришлайди, спорт билан шуғулланади ва тўғри овқатланади. Унинг баъзи гўзаллик муолажалари терисини яхши сақлашга имкон беради. Хонанда алкоголь, кофеин ва никотиндан воз кечган. Бу унинг тери саломатлиги ва гўзаллигига яхши таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, у қуёш нурларидан ҳимояловчи кремдан фойдаланишни канда қилмайди, чунки ультрабинафша нурлар терининг эрта қаришига олиб келади.

    «Қачонлардир барибир қарийсиз. Аммо чиройли қаришингиз ҳам мумкин. Қанчалик фаол бўлсангиз, интеллектуал, ижтимоий ва жисмоний жиҳатдан, шунчалик ёш кўринасиз. Бу фақат сизнинг танловингиз. Чиройли бўлиб қолиш ўзингизга боғлиқ», — дейди актриса.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Моника Беллуччи

    Италиялик соҳибжамол табиий гўзаллиги билан дунёга машҳур. У қаришдан қўрқмайди ва пластик жарроҳларга мурожаат ҳам қилмайди. Аммо у оддий қоидаларга қатъий риоя қилади. Моника юзини ҳафтасига икки марта скраб ва ўзи тайёрлаган бодом ёғли ниқоб билан яхшилаб тозалайди. Бундан ташқари, актриса ҳар доим терини намлантирувчи кремдан фойдаланади.

    «20 ёшда чиройли бўлиш табиий ҳол. Аммо 35 ёки 45 ёшда гўзал бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди», — дейди Беллуччи.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Женнифер Энистон

    «Дўстлар» сериали юлдузи сўнгги 20 йилда деярли ўзгармаган. Доимий равишда жисмоний машқлар ва тўғри овқатланиш кераклиги ҳақидаги тавсиялардан ташқари, актриса ҳам оддий қоидаларга амал қилади. Масалан, унинг сумкасида ва машинасида доимо намловчи лосьон бўлади. Бу тери намлигини мувозанатда сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, Энистон музли сувда юзини ювади. Бу эрталабки юз шишишини енгиллаштиради ва терига янги кўриниш беради.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    «Ҳозирда 40 ёшдаги аёллар ва эркаклар бундан 30 йил олдинги 40 ёшли эркакларга қараганда анча соғлом. Биз ўзимизга қандай парвариш қилишни биламиз. Биз минимал даражада қайта ишланадиган соғлом органик озиқ-овқатларни истеъмол қилишни, сув ичишни, шакар ва трансёғлардан фойдаланишни чеклашимиз кераклигини тушунамиз. Илгари улар буни билмас эдилар. Бундан ташқари, ўша вақтда терини парвариш қилиш учун замонавий технологиялар ҳам йўқ эди», —  дейди Женнифер.

    Мавзуга доир: 

    • Ёши 40 дан ошган энг чиройли юлдузлар рейтингида Женнифер Лопес етакчилик қилди
    • Ҳали улгурасиз: 35 ёшгача қилдириш тавсия этилмайдиган косметик муолажалар
    • Бодом ёғи — гўзаллик мойининг кўпчиликка номаълум хусусиятлари
    • Ҳамиша ёш кўринадиган Болливуд актрисалари (фото)
    • Япон аёллари сарвқомат ва ёш кўриниш учун нима ейди?
    • Қуруқ юз терисини майинлашишига ёрдам берувчи кундалик одатлар

    28.03.2021, 20:55   Изоҳ (0)   84408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Билл Гейтсдан Арнольд Шварценеггергача: коронавирусга қарши эмланган машҳурлар (фото)

    28.03.2021, 15:57

    Instagram: Президент куёвига атаб қўшиқ куйлаган Зоҳиршоҳ, Муниса Ризаева бир кунда қанча пул топади? Азиза Ёқубованинг турмуш ўртоғи ҳақидаги ҳақиқатлари

    27.03.2021, 22:53

    Ёши 40 дан ошган энг чиройли юлдузлар рейтингида Женнифер Лопес етакчилик қилди

    27.03.2021, 14:32

    «500 миллион сўм зарар кўрдик». Даврон Кабулов «7 юлдуз» шоу концертининг қолдирилиш сабабини маълум қилди (видео)

    27.03.2021, 12:29

    Instagram: Саида Мирзиёевага раҳмат айтган Юлдуз Усмонова, имконияти чекланганларга тикишни ўргатадиган актриса, Озоданинг концерти қолдирилдими?

    26.03.2021, 22:26

    Голливуд юлдузи Жессика Альба машҳурлик чўққисида карьерасини якунлашига нима туртки бўлгани ҳақида сўзлаб берди

    26.03.2021, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.