Америкалик хонанда ва актриса Женнифер Лопес 40 ёшдан ошган энг чиройли юлдузлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Буюк Британия фуқаролари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси 2021 йилнинг 26 март куни Daily Mail нашрида эълон қилинди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Маълум бўлишича, Женниферга овоз берган 38 фоиз иштирокчи 50 ёшдан кейин 52 яшар хонанда сингари сарвқомат бўлишни исташини билдирган.
Голливуднинг бошқа бир юлдузи Женнифер Энистон эса рейтингда иккинчи бўлган. 34 фоиз иштирокчи унинг қомати келишган эканини эътироф этган.
31 фоиз овоз билан америкалик модель Ким Кардашьян учинчи ўринга лойиқ деб топилган. Рейтингдаги тўртинчилик эса шоу-бизнеснинг эркак вакилига насиб этган.
Респондентлардан 30 фоизи Уилл Смитни ёқтиришини билдирган. 28 фоиз овоз билан Британиялик Виктория Бекҳэм бешинчи бўлган. Энг чиройли юлдузларнинг ўнталигидан футболчи Дэвид Бекҳэм, 57 ёшли актёр Брэд Питт, шунингдек, супермодель Наоми Кэмпбелл, актёр Том Круз ва телеюлдуз Тесс Дэйли исмлари ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)