• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «500 миллион сўм зарар кўрдик». Даврон Кабулов «7 юлдуз» шоу концертининг қолдирилиш сабабини маълум қилди (видео)

    «Халқлар дўстлиги» саройида 1—6 апрель кунлари Даврон Кабулов томонидан «7 юлдуз» шоу концерти режалаштирилган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Даврон Кабулов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида ушбу дастурнинг қолдирлиш сабабларини маълум қилди.

    «7 юлдуз» деб номланган янги лойиҳамиз бўйича бир эълонни етказиб қўймоқчиман. «Халқлар дўстлиги» саройида 1—6 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган «7 юлдуз» концерт дастури сентябрь ойига қолдирилди.

    «Нима сабабдан апрель ойида бу концерт бўлиб ўтмайди», деган савол, чипталарни харид қилишга улгурган томошабинлар орасида бўлиши табиий. Жуда кўп юртдошларимиз бу лойиҳага катта қизиқиш билдиришаётганди. Буни кассага келаётган талаблардан ҳам билса бўларди. Очиғини айтаман, ўзимиз ҳам уйғонишга, кўзимизни очишга, бу нарсани ҳазм қилишга ҳаракат қиляпмиз, лекин бу ҳолат қийин бўлмоқда. Худо хоҳласа бу концерт апрелда бўлмаса, сентябрь ойида янада пухта тайёргарликлар билан, албатта, бўлади.

    Концертни бекор қилишимизнинг сабаби бор. Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилинди. Унга кўра оммавий тадбир, концертлар, тўйлардаги чеклов яна қайтмоқда. Хусусан, концертларда томошабинлар умумий сонининг 50 фоизига рухсат берилиши ҳақида қарор қабул қилишмоқда.

    Фурсатдан фойдаланиб, Республика махсус комиссиясидагиларга, мутасаддиларга бир илтимос билан юзланмоқчиман. Бу гапларни шаҳар оммавий тадбирларни ўтказиш йиғилишида ҳам айтиб ўтгандим, ҳозир эфирда ҳам айтмоқчиман. Бу ёмон маънода ёки танқид қилиш маъносида эмас. Агар имкони бўлса шундай қарорларни қабул қилишдан аввал, концерт ташкилотчиларининг фикрини озгина инобатга олишса зўр бўларди. Очиғини айтсам олдин 100 та одам концерт ташкилотчилиги билан шуғулланган бўлса, уларнинг ярми ҳозир бу соҳани йиғиштирди, бу фаолиятдан кетмоқчи бўлганлар қанча. Чунки ташкилотчиларга зарбанинг кетидан зарба бўлмоқда. Ҳар бирининг қанча ходими бор, бир йил давомида уларни ўз чўнтакларидан ушлаб туришга ҳаракат қилинди.

    Бош вазиримизнинг шахсан ўзлари бу нарса билан шуғулланиб, «одамларга яхши кайфият улашиш керак», деб, қайғуриб «Халқлар дўстлиги» саройига келиб, вазиятни ўрганиб, концертларни ўтказиш ҳақида топшириқ берди. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Лекин вақт ўтганидан сўнг комиссиянинг қарори билан яна 50 фоиз томошабинга рухсат бермоқда.

    «Халқлар дўстлиги»да 50 фоиз томошабин учун концерт қилиш жуда қийин, бу амалда уддалаш жуда қийин бўлган вазифа. Бунақа қарор қабул қилишдан аввал бир оғиз «шароитларинг қанақа», деб сўрашганда яхши бўларди.

    Томошабинлар ҳар қайси вилоятдан келади. «Халқлар дўстлиги» саройи маъмурияти ҳар икки ўриндиқдан биттасини скочлаб қўйишга мажбур, уларни ҳам тўғри тушунаман, улар қарорнинг ижросини таъминлаш учун шундай қилишга мажбур. Эр-хотин қайсидир узоқ вилоятдан концертга келадиган бўлса, «ака сиз кундузи келинг, келинойим кечқурун келадилар», деймизми. Бу яна тартибсизликка олиб келмайдими. Жабрланадиган фақат битта томон бор, у ҳам бўлса ташкилотчидир.

    Ўтган йилги концертларнинг рекламасида жиддий зарар кўрган ташкилотчилар, ундан ташқари қўшимча харажатларни қилишга мажбур бўлмоқда. Янги тартиб бўйича ҳар битта саҳнадаги ва саҳна ортидаги иштирокчи коронавирусга тест топшириши мажбурий қилиб қўйилган. «Миллион» жамоаси шу тест учун 25-30 миллион сўм тўлади, бу, умуман, назарда тутилмаган харажат эди.

    Томошабинларга қулайлик бўлсин, «чиптага пул сарфладик, бир йил кутдик, энди ниқоб ҳам сотиб олишимиз керакми», дейишмасин, деган фикрда текинга ниқоб ҳам тарқатдик.

    Ўтган йилги рекламамиз ҳавога учиб кетди. Рекламанинг ўзидан 320 миллион сўм зарар кўрдик. Баннер илдик, телеканалда реклама қилдик, уларга бориб «пулни қайтариб бер», десам улар бу гапга кўнишмайди-ку.

    Бирорта одам келиб «сен қанақа зарар кўрдинг, кел, бир учуни биз ҳам кўтариб юборамиз», деган гапни айтмайди. Товон пули ҳақида ҳам гап йўқ, шунчаки «тўхтатиб қўяйлик, бўлди», дейишмоқда.

    Одамларни яхши дам олиши учун, қизиқарли лойиҳа қилиш учун ҳаракат қилиб турсак, бу ёқдан бунақа ҳолат бўлиб турибди.

    Шундай ҳолатларда Республика махсус коммиссияси бир оғиз, ҳеч бўлмаганда «Халқлар дўстлиги» саройида энг кўп концерт қўядиган ташкилотчиларни чақириб, «шундай қарорга келяпмиз, нима дейсизлар», деганида ҳеч бўлмаганда, иложи йўқ вазиятимизни тушунтирган, шунга қараб йўл тутган бўлардик. Ҳозир ҳамма ташкилотчининг дарди ичида.

    Шу иккита концерт, яъни «Миллион»нинг ўтган йилги қолдирилган ва бир йил кейинга қолдирилган концерти, «7 юлдуз»нинг қолдирилиши оқибатида компаниямиз 500 миллион сўмдан ортиқ зарар кўрди.

    Даврон Кабулов, «Миллион» жамоаси сардори, «7 юлдуз» шоу дастури ташкилотчиси

    Маълумот учун, «7 юлдуз» шоу концертида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, Райҳон Ғаниева, хонандалар Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Шоҳруҳ реппер каби хонандаларнинг чиқиши маълум қилинган бўлиб, қолган икки санъаткорнинг кимлиги сирлигича қолмоқда.

    27.03.2021, 12:29   Изоҳ (0)   82792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Саида Мирзиёевага раҳмат айтган Юлдуз Усмонова, имконияти чекланганларга тикишни ўргатадиган актриса, Озоданинг концерти қолдирилдими?

    26.03.2021, 22:26

    Голливуд юлдузи Жессика Альба машҳурлик чўққисида карьерасини якунлашига нима туртки бўлгани ҳақида сўзлаб берди

    26.03.2021, 19:37

    Ҳамиша ёш кўринадиган Болливуд актрисалари (фото)

    26.03.2021, 13:19

    Отасининг соясида: Путин, Трамп ва бошқа давлат раҳбарларининг қизлари нима билан шуғулланади?

    26.03.2021, 11:24

    Ҳар гал она бўлганидан кейин янада гўзаллашган серфарзанд юлдузлар (фото)

    25.03.2021, 22:47

    Фақатгина аёллар эмас: пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган машҳур эркаклар (фото)

    25.03.2021, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.