• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Турк лирасининг девальвацияси Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Марказий банк раҳбари Наси Агбални ишдан бўшатганидан кейин 22 март куни бошланган савдолардан сўнг, турк лираси долларга нисбатан 15 фоизга қадрсизланди. Ўша вақтда лира курси 8,34 долларга тушган, кун давомида эса бир АҚШ доллари учун 7,92 лира кўрсаткичини қайд этган. 19 март куни бир турк лираси 7,19 долларни ташкил этаётганди.

    26 март ҳолатига кўра, доллар курси, тахминан, 7,99 лирани ташкил этмоқда. Шундай қилиб, турк валютаси Наси Агбал Марказий банкка раҳбарлик қилган тўрт ой давомида эришган ўсишини йўқотди. Бу ҳақда The Bell нашрига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Нима бўлди?

    Туркия Марказий банки 18 март куни инфляцияни ушлаб туриш мақсадида (ҳозирда 15,5 фоиз) асосий ставкани 2 поғона кўтарди — 17 фоиздан 19 фоизга ва қаттиқ пул-кредит сиёсати зарурлиги борасида баёнот билан чиқди. Орадан икки кун ўтгач, Эрдўғон Агбалга истеъфо бериб, Шаҳоб Кавжиўғлини — банк иши профессори ва ўзининг партиядошини регулятор раҳбари этиб тайинлади. Шунда у юқори ставкалар билвосита юқори инфляцияни келтириб чиқариши, бу эса президентнинг нуқтаи назарига мос келишини маълум қилди (ва кўплаб замонавий иқтисодий назарияларга зид).

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Financial Times’нинг ёзишича, Агбалнинг ишдан бўшатилиши кўплаб маҳаллий ва хорижий инвесторларни шокка туширди, чунки улар улар регулятор собиқ раҳбарининг Туркияни янада консерватив пул-кредит сиёсатига йўналтириш тўғрисидаги қарорларини мамнуният билан қабул қилиб келаётганди.

    «Наси Агбалнинг Марказий банкдан четлатилиши орқали Туркия институционал ишончнинг сўнгги ёрқин лангарларидан айрилмоқда. Туркия тез орада янги валюта инқирози йўлига тушиб қолиши мумкин», — дейди Société Générale француз молиявий конгломерати стратеги Феникс Кален.

    Агбалнинг сиёсати (ўсаётган инфляцияга қарши курашда ставкаларни кўтариш) йил бошида лирани ривожланаётган бозорлар учун энг жозибадор валютага айлантирган ва спекулятив бўлса-да, капитал оқимига сабаб бўлганди. Bloomberg’нинг кўрсатишича, Агбал тўрт ой давомида раислик қилган вақтида лира бир доллар учун 8,5 дан 7 лирагача қимматлашган, хорижий инвесторлар 4,7 миллиард долларлик турк акциялари ва облигацияларини харид қилган, валюта своплари орқали капитал оқими 14 миллиард долларни ташкил этган.

    Financial Times маълумотларига кўра, Туркия Марказий банки раҳбариятининг кутилмаганда ўзгариши босим остида қолган ривожланаётган бозорларнинг оғир вақтида содир бўлган, чунки АҚШ долларида ва бошқа ривожланаётган мамлакатлардан қарз олиш қиймати ошган. Бундан аввал Россия ва Бразилия инфляцияни ушлаб қолиш мақсадида асосий ставкалар кўтарилганини эълон қилганди.

    Лиранинг девальвацияси Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?

    Ўзбекистон Марказий банки турк лирасининг девальвацияси ва унинг ўзбек сўмига эҳтимолий таъсирлари бўйича изоҳ берган.

    Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 1 март ҳолатига кўра, Туркия Ўзбекистоннинг катталиги бўйича тўртинчи савдо шериги ҳисобланади (мамлакатларнинг умумий савдо айланишидаги улуши 6,2 фоиз). Хусусан, 2020 йилда Туркия билан ташқи савдо айланмаси 2,1 миллиард долларни ташкил этган. Туркияда 1,08 миллиард долларлик товар ва хизматлар импорт қилинган бўлса, 1,02 миллиард долларлик экспорт амалга оширилган.

    Бундан ташқари, 2020 йилда Туркиядан Ўзбекистонга 341 миллион долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган, бу умумий пул ўтказмаларининг 5,7 фоизини ташкил этади.

    Март бошидан буён турк лирасининг курси долларга нисбатан 8,7 фоизга қадрсизланди (1 АҚШ доллари учун 7,43 дан 7,98 лирагача), шу билан бирга, 22 март кунги курс тебранишлари 8 фоизга етган.

    Марказий банкнинг таъкидлашича, турк лирасининг кескин девальвацияси, шунингдек, 2020 йилнинг ноябрида ҳам кузатилган. Ўшанда лира 1 АҚШ доллари учун максимум 8,53 лирагача девальвацияга учраган.

    «Ички талаб ва таклиф омилларининг барқарорлигини, шунингдек, иқтисодиётдаги у қадар юқори бўлмаган девалвацион кутувларни инобатга олган ҳолда қисқа муддатли истиқболда турк лирасининг ҳозирги девальвациясини сўм курсига таъсири минимал бўлади», — дейди Ўзбекистон Марказий банки.

    Шу билан бирга, регуляторнинг огоҳлантиришича, «турк лираси ва бошқа ривожланаётган мамлакатлар курсининг давомий девальвацияси ўрта истиқболда ташқи савдо каналлари орқали ички валюта бозорига маълум босим кўрсатиши мумкин».

    Мавзуга доир: Эрдўғон Туркия Марказий банки раҳбарини ишдан бўшатгач, турк лираси қадрсизланиб кетди

    26.03.2021, 17:11   Изоҳ (0)   35338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    26.03.2021, 16:57

    Ўзбекистонда тўловни пластик картадан қабул қилмайдиган Yandex Go ҳайдовчилари ишдан четлатилади

    26.03.2021, 16:34

    Чирчиқда 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган кафедра мудири ушланди

    26.03.2021, 15:42

    Дипломлари Ўзбекистонда махсус синовларсиз тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

    26.03.2021, 14:41

    Ўзбекистонда айрим фуқаролар учун пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади

    26.03.2021, 14:11

    Ўзбекистонда полиомиелитни назорат қилиш кучайтирилди

    26.03.2021, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.