• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қорнимга қайчи ёки пичоқ тиқиб ўзимни ўлдиришим кераклигини айтди» — Қашқадарёда номуси топталиб, 15 ёшида она бўлган ўқувчи қиз

    Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 8-синф ўқувчисининг жинсий зўравонлиги сабаб 14 ёшли қиз 15 ёшида фарзандли бўлди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Жасур Шукуровнинг «Дарё»га маълум қилишича, зўравонлик қилган 8-синф ўқувчиси вояга етмагани учун туман ИИБ уни жавобгарликка тортишни рад этган.

    Зўравонликдан жабрланган ўқувчи қиз.

    Зўравонликдан жабрланган ўқувчи қиз.
    Фото: «Дарё»

    Воқеа тафсилотларини ўрганишни мақсад қилган «Дарё» мухбири Қамаши туманининг «Чим» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, зўравонликдан жабрланган қиз, унинг оиласи ва масъуллар билан суҳбатлашди.

    Зўравонликдан жабрланган ўқувчи қизнинг онаси.

    Зўравонликдан жабрланган ўқувчи қизнинг онаси.
    Фото: «Дарё»

    «Қизим 2019 йил май ойида кўричак касаллиги билан оғриди. Шу сабаб уни даладаги ишларимизга олиб кетолмадик. Одатдаги турмуш тарзимизда мен ва турмуш ўртоғим далага помидор экиб, деҳқончилик қилардик. Қизимни даладаги ишларга олиб чиқолмаганимиз сабаб яқин қўшнимиз, аммам — отамнинг синглисига тайинлаб, унга қараб туришини илтимос қилдим. Ўша куни аксига олиб, аммам ҳам овқатни тайёрлаб, далага ишлагани кетган. Ва қизим учун овқат олиб бориш масъулияти унинг ўғлига, қизимнинг синфдошига юклатилган. Минг афсуски, ўша куни кўз олдимда, отасиз катта бўлган бола қизимнинг номусига тегган. У ёшлигидан ёнимда ўсгани учун ундан бу хатти-ҳаракатни кутмагандим», — дейди номуси топталган қизнинг онаси.

    Фото: «Дарё»

    14 ёшида номуси топталиб, 15 ёшида она бўлган ўқувчи қизнинг айтишича, қариндоши унинг оғзини қўли билан ёпиб, қўлини орқага қайирган ҳолда зўрлаган.

    «2019 йил май ойида кўричак бўлдим. Шу сабаб аям мени далага ишлаш учун олиб кетмади. Ўша куни синфдош қариндошим уйга овқат олиб келди. Уйда ўтиргандик, менга китоб ва дафтарларингни ол, дарс қиламиз, деди. Мен ўрнимдан туриб, шкафдан китобларимни олаётгандим, ёнимга келиб оғзимни ёпиб, қўлимни орқага қайириб мени зўрлади. Мен эса қаршилик кўрсатдим, аммо қўлимдан келмади. Кейин эса мен сенга уйланаман, бўлиб ўтган воқеани ҳеч кимга айтма. Айтсанг, ўлдираман деди», — дейди номуси топталган ўқувчи қиз.

    Қизнинг айтишича, бундай зўравонлик икки марта рўй берган.

    «Қариндош синфдошим эртаси куни ҳам уйимизга югуриб келди. Мен қўрқиб, деразадан ошиб қочмоқчи бўлдим. Аммо ушлаб олди ва яна зўрлади. Яна менга уйланишини айтиб, ўртамизда бўлиб ўтган воқеани ҳеч кимга айтмаслигим лозимлигини айтди. Агар воқеани кимгадир айтсам, ўлдириб юборишини ҳам қўшимча қилди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган ўқувчи қиз.

    Қизи таҳсил олувчи мактабда фаолият олиб борувчи онанинг айтишича, у қизининг номуси топталганини ва қорнида ҳомиласи борлигини 2019 йилнинг 31 декабрь куни билган.

    Фото: «Дарё»

    «2019 йил 31 декабрь куни қизим синфдошлари билан Янги йил байрамини нишонлаш учун кетаётганини айтиб, рухсат сўради. Мен эса қизимга репититорга қатнаётган бўлсанг, бундай базмларни қўй. Ё дарсни танла ёки тадбирларни, дедим. Шунда аммамнинг ўғли келиб, хола, қизингизни ўтиришга юборинг, деди. Роса ялинишгач, хўп, деб рухсат бердим. Шу куни йўлда кетаётганда қизим аммамнинг ўғлига ундан ҳомиладор эканлигини айтиб, қорни чиқиб қолаётгани учун уйдагиларга айтиши кераклигини билдирган. Аммамнинг ўғли эса, буни кимгадир айтса, ўлдириб юборишини айтиб, қўрқитган. Ва энг ёмони, қизимга ўзини қандай ўлдириши кераклигини ўргатган», — дейди қизнинг онаси.

    Номуси топталган ўқувчи қиз ҳам онасининг гапини тасдиқлаб, унга зўравонлик қилган қариндоши ҳомиласи борлигини эшитгач, қорнига қайчи ёки пичоқ санчиб, ўзини ўлдиришини маслаҳат берган.

    Равшан Эгамбердиев.

    Равшан Эгамбердиев.
    Фото: «Дарё»

    «Ўша куни синфдошлар билан ўтиришга кетаётганимизда қариндошимизга мени зўрлагани сабаб ҳомиладор бўлиб қолганимни айтиб, қорним катталашиб кетаётгани учун уйдагиларга айтишимиз кераклигини айтдим. У эса уйдагиларга айтсам, мени ўлдириб юборишини, ўлигимни ҳеч ким тополмаслигини айтиб қўрқитди. Ва бу вазиятдан қутилиш учун иккаламиз ҳам ўзимизни ўлдиришимиз кераклигини билдирди. Ўзимни ўлдиришим учун қорнимга қайчи ёки пичоқ тиқишимни маслаҳат берди», — дейди 15 ёшида она бўлган ўқувчи қиз.

    Таъкидланишича, зўравонлик қилган 14 ёшли йигит ўша куни уйига қайтгач, ўз жонига қасд қилган.

    «Бир куни аммам уйга келиб, ўғлининг ўқишини Қарши шаҳридаги мактабларнинг бирига ўтказаётганини айтиб қолди. Кейин билсам, ўғли ўз жонига қасд қилиш учун ўзини осган экан, буни кўриб қолган уйдагилари уни бу йўлдан қайтариб, бошқа мактабга кўчиришибди», — дейди онаизор.

    Юлдуз Жабборова.

    Юлдуз Жабборова.
    Фото: «Дарё»

    Номуси топталган ўқувчи қизнинг онасига кўра, зўравонлик қилган боланинг онаси воқеадан хабар топгач, қизининг шаънига ёмон сўзлар айтиб, уларни ҳақорат қилган.

    «Аммам бор воқеадан хабар топгач, бизникига келди ва менга ҳеч нарса демай, фақат қизимнинг соғлиғини сўради. Менинг умуман хаёлимга ҳам келмабди. Қизим яхши, кўричак бўлганди, даволатдик дебман. Кейин билсам, аммам бор воқеани ўғлидан эшитгач, қизимни келиб кўрган экан. Мен ҳам воқеадан хабар топганимдан сўнг, аммамнинг олдига бориб, бўлар иш бўлибди, энди нима қиламиз деб маслаҳат сўрадим. Аммам дастлаб, хўп, ўзим келин қиламан, деди. Кейинчалик эса, қизингнинг ўзи бузуқ бўлган, фарзанди ҳам ўғлингнинг синфдошларидан ёки укангдан экан, деди. Мен эса, бу туҳматларга чидадим. Яратганга шукурки, ДНК текширувида набирам аммамнинг ўғлидан эканлиги исботланди. Аммо булар ДНК таҳлилини сотиб олгансизлар, деб ҳам уруш қилди», — дейди ўқувчи қизнинг онаси.

    Фото: «Дарё»

    Зўравонликка учраган қизнинг онаси қизини зўрлаган бола ҳамон жавобгарликдан озод бўлиб қолаётганини айтмоқда.

    «Мен ўша зўравоннинг жавобгарликка тортилишини сўраб, Президент порталига, Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, барча ташкилотларга мурожаат қиляпман. Аммо ҳеч ким мурожаатимга эътибор қаратмаяпти. Қизим зўравонлик қурбони бўлиб қолаверадими, қани адолат?», — дейди қизнинг онаси.

    Мазкур воқеа ҳақида фикр билдирган «Чим» МФЙ раиси Равшан Эгамбердиев ҳамда раис ўринбосари Юлдуз Жабборова номуси топталган қизни ёлғиз қолдирмай, ҳолидан хабар олиб турганини айтмоқда.

    «Мен воқеадан 2020 йил январь ойида хабардор бўлдим ва ўша пайтнинг ўзида қизимизнинг ҳолидан хабар олдим. Даволатишимиз керак экан, даволатдик ва маҳалламиздаги патронаж ҳамширадан илтимос қилиб, унинг соғлиғини назорат қилиб турибмиз. Дастлаб барчаси яхши эди. Боланинг онаси қизни келин қилишини айтганди. Аммо кимдир унинг фикрини бузганми, эндиликда қизни келин қилишдан бош тортиб, қиз томон унинг ўғлига туҳмат қилаётганини айтмоқда», — дейди «Чим» МФЙ раиси ўринбосари Юлдуз Жабборова.

    Саида Тошниёзова.

    Саида Тошниёзова.
    Фото: «Дарё»

    Қамаши туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Саида Тошниёзова лавозимига икки ой илгари тайинлангани сабаб воқеадан энди хабар топганини, қиз ёки унинг онаси ўтган вақт давомида унга мурожаат қилиб, кўмак сўрамаганини билдирди.

    «Шундай бўлса-да, бугундан бошлаб (2021 йил 26 март) қизимизга ўзимиз кўмаклашамиз ва ёшларнинг имкон қадар оила қуриб, аҳил яшаши учун қўлимиздан келганини қиламиз», — дейди Саида Тошниёзова.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган 4-мактаб директори Жўра Тиллаев воқеа мактаб тарихида биринчи маротаба содир бўлганини, шунингдек, воқеа содир бўлган пайтда ўқувчилар ёзги таътилда бўлганини билдирди.

    Жўра Тиллаев.

    Жўра Тиллаев.
    Фото: «Дарё»

    «Тўғриси, ўзимиз ҳам воқеани эшитиб шокка тушиб қолдик. Умуман кутилмаган воқеа бўлди. Эшитишимиз билан синф раҳбари, мактаб психологи, Ёшлар иттифоқи етакчиси биргаликда қизимизни бориб кўрдик ва зудлик билан туғруқхонага ётқиздик. Аммо ҳали туғруқ вақти етмаган экан», — дейди мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шоҳида Чориева.

    Шоҳида Чориева.

    Шоҳида Чориева.
    Фото: «Дарё»

    Шоҳида Чориева ҳамда мактаб психологи Шаҳноза Дўстёроваларнинг қўшимча қилишича, қизнинг ҳомиласи етти ойлик бўлса-да, дарс давомида умуман сезилмаган.

    Шаҳноза Дўстёрова.

    Шаҳноза Дўстёрова.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири мазкур воқеани ўрганган ИИБ қандай хулосага келганини билиш мақсадида вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова билан суҳбатлашди. Масъул бу ҳақдаги расмий муносабатни вилоят прокуратураси бериши лозимлигини айтиб, ахборот беришдан бош тортди.

    Қашқадарё вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Жасур Шукуров эса, воқеа прокуратура терговчилари томонидан ўрганилаётганини, жараён ҳали якунланмаганини, прокуратура зўравонлик қилган ўқувчини жавобгарликка тортишни рад этган ИИБ ходимининг хатти-ҳаракатига тез орада ҳуқуқий баҳо беришини маълум қилди.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    26.03.2021, 21:13   Изоҳ (0)   118172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мактабларида 4-чорак 29 мартдан бошланади

    26.03.2021, 20:22

    Шавкат Мирзиёев Халқаро театр куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади

    26.03.2021, 20:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    26.03.2021, 19:48

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповни қабул қилди

    26.03.2021, 19:23

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 33 млрд доллардан ошди. Бу мамлакат ЯИМининг 50 фоизидан ҳам кўп

    26.03.2021, 19:16

    Тошкентда янги университет ташкил этилиши кутилмоқда

    26.03.2021, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.