• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Халқаро театр куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март – Халқаро театр куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуйида табрик матни тўлиғича келтирилади.

    Қадрли дўстлар!

    Маданият ва санъат соҳасининг фидойилари!

    Аввало, сиз, азизларни, сизлар орқали миллионлаб санъат мухлисларини 27 март – Халқаро театр куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

    Ҳаммамизга яхши маълумки, инсон ва жамият ҳаётида, халқнинг маънавий дунёсини, онг-у тафаккурини юксалтиришда театр санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

    Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганларидек, театр ҳақиқатан ҳам ибратхона, қутлуғ тарбия ва маърифат масканидир.

    Жаҳондаги энг оммавий ва таъсирчан санъат турларидан бири бўлган театр асрлар давомида одамларни инсонийлик ва эзгуликка чорлаб, уларнинг қалбида олижаноб фазилатлар, гўзал ҳис-туйғуларни камол топтиришга, жамият ҳаётида тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик, юксак ахлоқ ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.

    Дунёдаги 100 дан зиёд мамлакатда кенг нишонланаётган мана шу қувончли байрам кунида бир асрдан зиёд шонли тарихга, ижодий мактабларга эга бўлган ўзбек театр санъати ўзининг бой анъана ва қадриятларини сақлаб, замон билан ҳамнафас бўлиб, изчил ривожланиб келаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

    Ҳаёт йўлларида учраб турадиган турли муаммо ва қийинчиликларга қарамасдан, ўзининг севган касбига, қадрдон саҳнасига ҳамиша садоқат кўрсатиб, кўпмиллатли халқимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган сиз, азизларнинг – устоз санъаткорлар, таниқли драматург ва режиссёрлар, созанда ва бастакорлар, ёш актёрлар, саҳна рассомлари ва техник ходимларнинг машаққатли ва фидокорона меҳнатингизни ҳар қанча олқишласак, сизларга чин қалбдан раҳмат айтсак, арзийди, албатта.

    Биз сизларнинг тимсолингизда театр деган ноёб ва беқиёс маънавий бойликни асраб-авайлаб, ривожлантириб, келгуси авлодларга безавол етказиб келаётган олижаноб инсонларни кўрамиз.

    Ўйлайманки, сўнгги йилларда барча соҳалар қатори маданият тизимида, жумладан, театрларимиз ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилаётганидан барчангиз хабардорсиз.

    Шу борада қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар соҳани янада ривожлантириш, унинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқимиз, биринчи навбатда, ёшлар ўртасида театр санъатига бўлган қизиқиш ва эътиборни кучайтиришга қаратилгандир.

    Куни кеча «Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» ҳамда «Маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қабул қилинган Президент қарорларида ҳам ана шу масалаларга устувор аҳамият берилганини қайд этиш лозим.

    Азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, барча ҳудудларимизда янги-янги илм-фан ва маданият масканлари, замонавий театр ва амфитеатрлар барпо этилмоқда, ижодий жамоалар билан йирик компания ва банклар иштирокида тузилган «дўстлар клублари» фаолият кўрсатмоқда.

    Ушбу соҳага меҳр ва ҳавас қўйган ёшларимизнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш учун ижодий танлов ва фестиваллар ўтказилмоқда, янги таълим даргоҳлари бунёд этилмоқда. Ҳудудларимизда маданият йўналишидаги олий ўқув юртларининг филиаллари очилмоқда, уларга қабул квоталари оширилмоқда, кам таъминланган оилаларга мансуб истеъдодли қизларимизга алоҳида имтиёзлар берилмоқда.

    Бу ҳақда гапирганда, жумладан, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри ташкил этилганини таъкидлаш лозим.

    Ана шундай эзгу ишларимизнинг давоми сифатида ҳозирги вақтда пойтахтимизда Ўзбек Миллий академик драма театри учун энг юксак замонавий халқаро талабларга тўла жавоб берадиган янги муҳташам бино барпо этиш бўйича катта тайёргарлик ишлари бошлаб юборилганини сизларга маълум қилиш менга катта мамнуният бағишлайди.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Ҳозирги кунда шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи барчамизнинг олдимизга ўта муҳим ва мураккаб вазифаларни қўймоқда. Хусусан, эл-юртимизни турли хавф-хатарлардан асраш, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга эҳтиром руҳида баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, жаҳолатга қарши маърифат билан кураш олиб бориш долзарб вазифага айланмоқда.

    Биз бу йўлда барча ижодкор зиёлиларимиз қатори сиз, ҳурматли санъаткорларимизнинг истеъдод ва салоҳиятингиз, билим ва тажрибангиз, эзгу фазилатларингизга таянамиз.

    Сизларнинг янги Ўзбекистонни – инсон эркин, озод ва фаровон яшайдиган жамиятни барпо этишда ташаббус ва жонбозлик кўрсатаётган юртдошларимизнинг бадиий етук образларини яратиш, уларнинг фидойилиги ва матонатини маҳорат билан тараннум этиш борасидаги ижодий меҳнатингиз ва изланишларингизни биз бундан буён ҳам кенг қўллаб-қувватлаймиз.

    Барча маданият ходимлари каби театр санъати вакилларини ҳам ҳар томонлама рағбатлантириш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътибор марказида бўлади.

    Азиз ва муҳтарам дўстлар!

    Сизларни бугунги қутлуғ айём – Халқаро театр куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва илҳом ёр бўлишини тилайман.

    Театрларимиз саҳналарида, ижодий жамоаларингизда мана шундай қувончли кунлар кўп бўлсин, хонадонларингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака, бахт ва омад аримасин!

    Юксак ҳурмат ва эҳтиром билан,

    Шавкат Мирзиёев,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан табрик йўллагани, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклагани ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.

    26.03.2021, 20:10   Изоҳ (0)   20291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    26.03.2021, 19:48

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповни қабул қилди

    26.03.2021, 19:23

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 33 млрд доллардан ошди. Бу мамлакат ЯИМининг 50 фоизидан ҳам кўп

    26.03.2021, 19:16

    Тошкентда янги университет ташкил этилиши кутилмоқда

    26.03.2021, 18:58

    Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди

    26.03.2021, 18:29

    Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларни хатловдан ўтказишга келишиб олди

    26.03.2021, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.