Косметологга мурожаат қилиш ва пластик жарроҳлик амалиёти фақат аёлларнинг иши эмас. Кўплаб таниқли эркаклар ҳам ҳамиша ёш кўринишни истайди ва ташқи кўринишини яхшилаш учун пластик жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилган.

Жорж Клуни

Фото: Cosmopolitan

Голливуднинг келишган юлдузи сифатида тан олинган Жорж Клуни пластик жарроҳликдан оқилона фойдаланади. Актёр вақти-вақти билан кўз атрофини кўтариш ҳамда пешонадаги ажинларни бартараф этишда жарроҳлик амалиётига мурожаат этади.

Силвестер Сталлоне

Фото: Cosmopolitan

Силвестрнинг мухлислари унинг ташқи кўриниши устида иш олиб бормаслигини кўпроқ маъқуллайди. Афсуски, бирин-кетин олиб борилган жарроҳлик ишлари унинг юзини мумга ўхшатиб қўйган ва таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборган.

Криштиану Роналду

Фото: Cosmopolitan

Келишган футболчи авваллари бу даражада бўлмаган. Роналду тахминан бурун кўпригини торайтириш ва ияк соҳасида тузатишлар билан шуғулланган. Натижа эса ҳозирча ёмон эмас.

Том Круз

Фото: Cosmopolitan

Том Крузнинг юзида ажинлар пайдо бўлган. У кўпгина эркаклар сингари ўзини келишган деб билмаган. Шунинг учун ҳам блефаропластикага мурожаат қилган. Эндиликда барча унинг ёш кўринишига ҳайрон қолмоқда.

Зак Эфрон

Фото: Cosmopolitan

Актёрлик карьерасини жуда эрта бошлаган Зак доимо бурнидан шикоят қилган. Шунинг учун ҳам ринопластикага мурожаат қилган. Зак чиндан ҳам ўзгарганини кўриш мумкин.

Микки Рурк

Фото: Cosmopolitan

Микки жуда кўп пластик жарроҳликни бошдан ўтказди: юз шаклини ўзгартириш, қовоқларни кўтариш ва ияк шаклига ишлов... Аммо Миккида ушбу амалиётлар қўлланилмаса, бир неча баробар ёш кўринади.

Валерий Леонтев

Фото: Cosmopolitan

Валерий ўтган асрнинг 90 йилларида ташқи кўринишини ўзгартиришни бошлаган. Натижани сурат орқали кўриш мумкин.

Жорж Майкл

Фото: Cosmopolitan

Жорж пластик операцияга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашади. У қовоқ ва ияк соҳаларини тузатган. Агар спиртли ичимлик ва гиёҳвандлик бўлмаса, у ёшига мос кўриниши мумкин.

Александр Масляков

Фото: Cosmopolitan

Пластик жарроҳликнинг яна бир мухлиси. Телебошловчи кўз соҳасини тузатиб, юз шаклини ҳам ўзгартирган. Шунингдек, у ботокс уколларидан фойдалангани билан ҳам таниш.

Рей Лиотта

Фото: Cosmopolitan

Рей шу қадар кўп пластик жарроҳлик амалиётини ўтказадики, унинг кўриниши таниб бўлмас даражада ўзгарди.