• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Австрияда коронавирусга тест топширмаганлар дўконларга киритилмайди, Меркель Германияда Пасха давридаги локдаун учун узр сўради, Грузияда машҳурларни эмлаш учун вакциналар ажратилади ва бошқа коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Бразилия, 17 март

    Бразилия, 17 март
    Фото: AP Photo

    Венада 7 апрелдан бошлаб дўконларга фақат манфий натижали тести бўлганлар киритилади

    Австрия ҳукумати шарқий минтақаларда, шу жумладан, мамлакат пойтахти Венада коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кўплиги туфайли, кўпчилик дўконларни 1—6 апрель кунлари ёпиб қўйишга қарор қилди. Пасха байрамлари даврида фақат энг зарур маҳсулотлар билан савдо қилувчи дўконлар, масалан, супермаркетлар ва дорихоналар учун истисно қилинади.

    Савдо-сотиқ 7 апрелдан қайта тикланади. Шундан кейин шарқий Австрия аҳолиси фақат манфий натижали коронавирус тести билан дўконларга кириши мумкин, дея маълум қилди Австрия соғлиқни сақлаш вазири Рудолф Аншобер. Айни пайтда манфий тест сартарошхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳасининг бошқа муассасаларига боришда керак бўлади.

    Бундан ташқари, Австриянинг шарқий ҳудудлари аҳолисига ҳар қандай бинода, агар у ерда бир нафардан кўп одам бўлса, ҳамда кўчада одамлар гавжум жойларда FFP2 респираторларини тақиш мажбурияти юклатилди. Шунингдек, компаниялар ўз ходимларига ҳафтасига бир марта коронавирусга тест топширишни мажбурий қилди.

    Австрияда пандемия бошидан буён 520 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 9100 дан ортиғи вафот этган. Айни пайтда беморлар сони 30 мингдан ошади.

    Ангела Меркель танқидлардан кейин Пасха байрамлари даврида локдаундан воз кечди

    Германияда эса канцлер Ангела Меркель Пасха байрамлари даврида қатъий локдаун жорий қилишдан бош тортди. Дастлаб қатъий карантин жорий қилиб, энг зарур маҳсулотларни сотадиган дўконларни ҳам ёпиш режалаштирилган эди. Аммо танқидлар ёғилганидан кейин Меркель локдаун эълон қилмайдиган бўлди ва узр сўради.

    «Пасха даврида ёпилиш ғоясини энг яхши ниятлар билан ишлаб чиққан эдик. Биз пандемиянинг учинчи тўлқинини зудлик билан тўхтатишимиз ва даф қилишимиз керак», — деди Меркель. Аммо бу чораларни тезкор муддатларда амалга ошириш имконсиз, деди у. Меркель Германия аҳолисидан қўшимча ишончсизлик учун узр сўради. «Бу фақат менинг хатоим», — дея қўшимча қилди у.

    Пасха даврида локдаун жорий қилиш қарорини бизнес вакиллари танқид остига олди, улар коронавирусга қарши чораларнинг сусайтирилишига умид қилаётган эди. Тиббий мутахассислар эса, аксинча, таклиф этилаётган чоралар коронавируснинг янада юқумлироқ вариантлари тарқалишини тўхтатиш учун етарли эмас, деб ҳисобламоқда.

    Германия коронавирус инфекциясини юқтирган одамлар сони бўйича дунёда ўнинчи ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда жами 2,7 миллион киши касалланган, шуларнинг 75 минги вафот этган. Фаол беморлар сони 175 мингдан ошади.

    Грузияда машҳурларни эмлаш учун вакциналар ажратилади

    Грузияда машҳур шахсларни эмлаш учун коронавирусга қарши қарийб юзта доза вакцина ажратиш режалаштирилмоқда. Шу тариқа ҳукумат COVID-19’га қарши оммавий вакцинацияни тарғиб қилмоқчи.

    «Биз бутун дунё курашаётган вакцинадан фойдаланмасликни ўзимизга эп кўрмаймиз. Грузияда кўрсаткичлар жуда паст, аммо вакциналарни тезкорлик билан ўзлаштириш учун салоҳият ҳозирча бор», — деди Грузия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Тамара Габуния.

    Унинг айтишича, агар мамлакатда вакцинация суръатлари ошмаса, ҳукумат 55 ёшдан ошганларни эмлашга рухсат беради, шунингдек, эҳтимолий иккиламчи таъсирлар олдини олиш учун эмланганлар 30 дақиқа эмас, 45 дақиқа давомида кузатувда бўлади.

    Айни пайтда Грузия аҳолиси AstraZeneca Англия-Швеция компанияси вакцинаси билан эмланмоқда. Шунингдек, мамлакатга Америка-Германия вакцинаси — Pfizer ҳам етиб келиши кутилмоқда.

    Шунингдек:

    • Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 30 миллион кишидан ошди. Мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейинда Бразилия (12,1 миллион), Ҳиндистон (11,7 миллион) бормоқда. Шунингдек, коронавирусдан ўлимлар сони бўйича ҳам АҚШ дунёда етакчилик қилмоқда — 545,1 минг киши. Бразилияда эса 298,6 минг, Мексикада 199 минг киши COVID-19’дан вафот этган.
    • Украинанинг Черновицкая вилоятида AstraZeneca вакцинаси билан эмланган эркак орадан ўн кун ўтиб, вафот этди. Ўлим сабаби сифатида ўткир мия инсульти келтирилмоқда. Унда, шунингдек, оғир сурункали юрак-қон томир касалликлари, диабет ва бошқа ҳамроҳ касалликлар бўлгани айтилмоқда. У 15 март куни Охford/AstraZeneca дориси (Covishield) билан эмланган, ўлими эса 24 март куни қайд этилган.
    • Хорватия бош вазири Андрей Пленкович ва соғлиқни сақлаш вазири Гордан Яндрокович AstraZeneca вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланди. Мамлакатда COVID-вакцинация 2020 йил 27 декабрда бошланган бўлиб, ҳозиргача 311 мингдан ортиқ аҳоли эмланган.
    • Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш авж олиб кетгани туфайли, мамлакат ўз ҳудудида ишлаб чиқарилаётган AstraZeneca вакцинасининг чет элга етказиб берилишини тўхтатади ва ўз фуқароларини эмлаш кампаниясини кенгайтиради. Ҳиндистонда 1 апрелдан 45 ёшдан ошган барча аҳолини эмлаш учун рухсат берилди.

    25.03.2021, 10:48   Изоҳ (0)   18491
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден Колорадодаги отишма қурбонлари хотирасига беш кунлик мотам эълон қилди

    25.03.2021, 07:34

    Польшалик ёзувчи Facebook’да президентни «эси паст» деб атагани учун уч йилга қамалиши мумкин

    25.03.2021, 06:47

    Канада «Навальний иши» туфайли тўққиз нафар россиялик юқори лавозимдаги амалдорга нисбатан санкциялар қўллади

    25.03.2021, 06:23

    Хитойда кучли ер силкиниши оқибатида бинолар вайрон бўлиб, камида уч нафар одам ҳалок бўлди

    25.03.2021, 06:12

    Руминияда ОАВ мудофаа вазирини махфий маълумотларни ошкор қилганликда айблади

    25.03.2021, 01:36

    Тилла қидираётган болалар, 16 февралдан бери «ухламаётган» Этна, қор билан қопланган Анқара. 24 март суратлари

    24.03.2021, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.