Сайёрада ҳаёт учун хавфли бўлган жойлар кўплаб топилади. Ташқаридан ваҳимали кўрингани, у ерда яшашни тасаввур қилиб бўлмагани билан маҳаллий аҳоли у ерни тарк этишга чоғланмайди.

Ердаги энг совуқ жой — Оймакон

Фото: Woman’s Day

Россия таркибидаги Ёқутистон Республикасининг Оймакон қишлоғида ҳаво ҳарорати қиш кунлари 64 даража айрим вақтларда эса 77 даражагача совуқ, ёз кунлари бўлса 34 даражагача исиши мумкин. Қишлоқда юздан ортиқ аҳоли ёғочдан ясалган уйларда яшайди. Ҳарорат 50 даражадан пасаядиган бўлса, мактаблар ёпилади. Маҳаллий аҳоли табиий шубалар, қалин кийимлар кияди. Ҳаддан ортиқ совуқлиги, машиналарнинг қотиб қолиши мумкинлиги ва бошқа бир қанча муаммоларга қарамай, маҳаллий аҳоли оила аъзолари билан бу ерда яшашда давом этади.

Баландлигидан кислород етмайдиган жой — Ла-Ринконада

Фото: Woman’s Day

Денгиз сатҳидан 5 минг баландликда жойлашган Перудаги, Ла-Ринконада шаҳрида ўсимликларни учратиш мумкин эмас. Қоялардан иборат мазкур ҳудудда кислород танқислиги сабаб, одам нафас олишга қийналиши мумкин. Иқлим ва маиший муаммоларнинг борлиги маҳаллий аҳоли сонини кўпаймаслигига сабаб бўлолмайди. Шаҳар аҳолисининг сони сўнгги вақтда икки каррага кўпайган ва бугунги кунда 50 минг кишини ташкил қилади.

Одамлар «игна устидагидек» яшайдиган Суматра ороли

Фото: Woman’s Day

Ернинг ёриғида жойлашган мазкур ҳудуд яшаш учун энг хавфли жойлардан бири саналади. Бу ерда 8 баллгача ер силкиниши, вулқонлар отилиши, довуллар кўплаб кузатилиши мумкин. Шунга қарамасдан Суматра оролида 50 миллиондан ортиқ «метин асабли» одамлар яшайди. Индонезиянинг бошқа Ява оролида эса Мерапи вулқони аҳолини тонусда ушлаб туради. Мерапидан 7 йилда бир марта катта, 1 йилда икки марта майда вулқонлар отилиб туриши ҳаммаси эмас, тутун парчалари ҳар куни чиқиб туради.

Улкан эчкиэмарлар ороли — Комодо

Фото: Woman’s Day

Комодо ороли узунлиги 3 метр, оғирлиги 180 килограмм ташкил қиладиган эчкиэмарлар кўплиги билан машҳур. Аҳолининг сони 2000, бундай баҳайбат эчкиэмарлар эса 1700 нафарни ташкил қилади. Улар учун деярли 80 йил аввал қўриқхона ташкил этилган бўлиб, у кейинчалик ЮНЕСKOнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Сакрайдиган, югурадиган, сузадиган ва қуёшда тобланадиган ҳайвонларнинг одамларга ташланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунга қарамай, маҳаллий аҳолининг мазкур оролни тарк этиш нияти йўқ.

Қумдан иборат посёлка— Шойна

Фото: Woman’s Day

Россиядаги Шойна посёлкасида яшовчи аҳолининг ҳар тонги уйларини қумдан кавлаб олишдан бошланади. Айримлар уй деразасидан ташқарига чиқиши мумкин, аммо ҳар эҳтимолга қарши уйнинг том қисмида ҳам ташқарига чиқиш учун туйнуклар бор. Сони 200 нафарни ташкил қиладиган аҳоли мунтазам равишда биноларни кавлаб олишга аллақачон кўниккан.

Ёмғирлар қишлоғи — Мосинрам

Фото: Woman’s Day

Ҳиндистонда жойлашган Мосинрам қишлоғи Гиннеснинг рекордлари китобига сайёрадаги энг нам об-ҳаволи жой сифатида киритилган. Кўпчиликка ёғингарчиликнинг ҳаддан ортиқ бўлиши ноқулайлик келтириб чиқарилганига қарамай, Мосилямда яшовчи одамлар бунга одатий ҳолдек қарайди ва бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Ўзига хос ўсимликлар ўсадиган ва бамбукли зонтлар ўрнатилган қишлоқ аҳолисини шамоллаш асло чўчитмайди. Намликнинг юқори экани сабаб қишлоқ хўжалиги бўлмаган ҳудудда ёмғир асосан ёз ва эрта кузда кўп бўлади.

Қайнайдиган кўл 

Фото: Woman’s Day

Марказий Африкадаги Киву кўли ва унинг атрофи гўзаллиги билан сайёҳларни ўзига мафтун қилади. 2 миллионни ташкил қиладиган аҳоли экзотик балиқлари бор мазкур кўлда чўмилиши, балиқ тутиши мумкин. Аммо олимларни сув ҳавзаси остида метан ва углерод двуокиси борлиги хавотирга солади. Ер силкинадиган бўлса цунами, отилишлар ёки бошқа инсон ҳаёти учун хавфли ҳодисалар юз бериши мумкин. Бундай воқеа 1948 йилда юз берган бўлиб, унда кўлдаги сув қайнай бошлаган, қаттиқ талофат кўрмаган аҳоли табиат томонидан «пишириб берилган» (сув қайнаганида балиқларнинг пишиб қолгани назарда тутиляпти) балиқларни истеъмол қилган. Газ тўпланишининг давом этгани сабаб олимлар ушбу ҳолат такрорланишидан қўрқади, аммо маҳаллий аҳоли одатий турмуш тарзини кечиришда давом этади.

Радиацияли ҳудуд — Чернобиль

Фото: Woman’s Day

1986 йилда Чернобилдаги АЭС авариясидан кейин 30 километрлик ҳудуддан жами 115 000 киши бутунлай кўчиб кетган. Зарарланиш хавфи ҳали яна узоқ вақт юқори бўладиган ҳудудда яшашда давом этаётган кишилар ҳам йўқ эмас. Олимлар, радиация даражасини кузатувчи илмий ходимлар билан жами 80 нафар инсон истиқомат қилади.

Телефондан фойдаланиш тақиқланган қишлоқ — Кифука

Фото: Woman’s Day

Конго демократик республикасидаги қишлоқ 970 метр баландликдаги тоғда жойлашган. Аҳоли турмуш тарзи ва саломатлигини сақлаш мақсадида мазкур қишлоқда телефон, планшет ва бошқа шу каби нарсалардан фойдаланиш тақиқланади. Гап шундаки, ушбу қишлоқда мунтазам равишда яшин уриши одатий ҳол бўлган аномал ҳудуд мавжуд.

Торнадолар хиёбони

Фото: Woman’s Day

Ер юзида шамол 400 км/соат тезликда эсиши мумкин бўлган жой бор. АҚШдаги Техас, Оклахома, Канзас, Небраска, Жанубий Дакота, Колорадо сингари ҳудудлар торнадо хиёбони деб аталади. Бу ердаги уйлар мустаҳкамлик стандартларига тўғри келиши, торнадодан сақланиш мумкин бўлган бошпанаси бўлиши керак. Огоҳлантириш тизими ташкил қилинган ҳудуддаги ҳар бир фуқаро хавфсизлик қоидаларини яхши билади ва унга риоя қилади. Чунки бу ерда бошқачасига яшаб бўлмайди.