• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Самолётлар учмайдиган, поезд ҳам юрмайдиган мамлакат – Лихтенштейн ҳақида 20 та факт (фото)

    Дунёдаги энг кичик ва бой мамлакатлардан бири – Лихтенштейндир. Унинг аҳолиси Tesla электромобилларда юришни ва органик маҳсулотлар истеъмол қилишни афзал кўради. Мамлакат шаҳзодаси эса ўз пулига йўл қуради ва барчани нонуштага таклиф қилади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Мамлакат тарихи Лихтенштейн оиласи, тахминан, Рейн дарёсидан 160 квадрат километр юқорида бўлган 2 та кичик ер майдонларини сотиб олганидан бошланади. Натижада 1719 йилда Рим империяси қулагандан сўнг, мустақилликка эришган Лихтенштейн князлиги пайдо бўлди. Умуман олганда, ушбу мамлакат хусусий мулкдир.
    • Лихтенштейн дунёдаги ижарага олинадиган ягона давлат. Бунинг учун кунига 70 минг доллар тўлаш мумкин. 2010 йилда Snoop Dogg клип суратга олиш учун давлатни ижарага олмоқчи бўлган, аммо у олдиндан ўз мақсади ҳақида огоҳлантирмагани учун рад этилди. Ушбу воқеадан кўп ўтмай, Аirbnb сайтида Лихтенштейнни камида икки суткага банд қилиш мумкинлиги тўғрисида эълон пайдо бўлган. Маълумотларга кўра, Лихтенштейн 450 дан 900 гача одамни қабул қилиши мумкин. у ерда 500 дан ортиқ ҳаммом ва ҳожатхона бор. Аммо ҳозирда ушбу эълон сайтда мавжуд эмас.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Лихтенштейн Европа марказида жойлашганига қарамай, унга бориш жуда қийин. У ерга самолёт учмайди, поезд юрмайди. Фақатгина автобуслар орқали ҳаракатланиш мумкин.
    • Лихтенштейн жуда бой мамлакат бўлиб, у ерда ўртача иш ҳақи ойига 5,7 минг доллар – 5310 Швейцария франкини ташкил этади. Шу сабабдан ҳам кўплаб европаликлар у ерда ишлашни хоҳлайди. Шу билан бирга нарх-наво ҳам жуда баланд, бу тарафдан эса у ерда яшашни истовчилар камроқ. Натижада ҳар куни эрталаб Австрия, Швейцария ва Германиядан 13 мингга яқин киши князликка ишлашга боради ва кечки пайт уйига қайтади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Лихтенштейн дунёдаги фуқароларига қараганда корхоналари кўп бўлган мамлакатдир. Ушбу компаниялар тиш протезлари ишлаб чиқаришда етакчилик қилади. Шунингдек, ушбу митти мамлакатда энг катта ва тезкор «Америка тепаликлари» аттракциони ишлаб чиқарилмоқда. Шу каби аттракционларнинг тезлиги энг юқориси Formula Rossa бўлиб, у ҳам Лихтенштейнда ишлаб чиқарилган ва Абу-Дабида жойлашган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Лихтенштейн князи Ҳанс-Адам II дунёдаги энг бой 500 кишидан бири. У Уйғониш  даври дурдоналарининг улкан тўпламига ва Венадаги 2 та саройга эгалик қилади. Унинг шахсий бойлиги 4,4 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса Буюк Британия қироличасиникидан 11,5 баравар кўп. Қироличанинг 380 миллион доллари бор.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Катта бойликка қарамай, князлик оиласи вакиллари камтарона яшашга ҳаракат қилади. Давлат раҳбари ва унинг рафиқаси малика Мария Кински кўпинча Вадуц шаҳри атрофида қўриқчисиз юради ва маҳаллий ресторанларда пицца истеъмол қилади. Ҳанс-Адамнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли уларни танийди, фақатгина сайёҳлар билмайди холос. Жуфтликнинг 3 ўғли ва қизи Лихтенштейндаги оддий мактабда таҳсил олган.
    • Князлар оиласи ўрта асрлардаги Вадуц қалъасида, жарликнинг тепасида яшайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Ҳар йили 15 августда монарх фуқаролари учун қалъа эшикларини очади ва барчани биргаликда овқатланишга таклиф этади. Лихтенштейнда «Миллий кун» байрами шундай нишонланади. Ушбу давлатда туғилиб ўсган Reddit фойдаланувчисининг айтишича, ўша куни ҳамма қалъани айланиб чиқади, аммо ўғриликлар сабабли аҳоли фақат махсус хонага таклиф қилинади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Миш-мишларга кўра, Ҳанс-Адам II ўзга сайёраликларга ишонади ва кўп йиллар давомида халқаро НУЖ тадқиқотларига ҳомийлик қилиб, миллионлаб доллар сарфлайди.
    • Бир маротаба раҳбар парламент билан жанжаллашиб, Венада яшаш учун кетишини ва Лихтенштейнни Билл Гейтсга сотилишини ҳам эълон қилган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Лихтенштейн дунёдаги энг паст жиноятчилик кўрсаткичларидан бирига эга. Мамлакатдаги қонун ва тартибни 125 полициячи ҳимоя қилади – бу мамлакатдаги ягона қуролли куч. Шунингдек, кам сонли маҳбусга эга қамоқхона мавжуд. 2 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган фуқаролар эса Австрияга кўчирилади.
    • Мамлакатнинг ўз армияси йўқ. Лихтенштейн байроғи остида хизмат қилган сўнгги аскар 1939 йилда 95 ёшида вафот этган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Лихтенштейн Олимпиада медалларининг аҳоли жон бошига нисбатан энг юқори кўрсаткичга эга. Умуман олганда мамлакат 10 та медални қўлга киритган, барчаси қишки спорт турлари бўйича – ҳар 3,8 минг кишига 1 тадан тўғри келади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Россиялик Наталья Маховик Лихтенштейнда яшайди ва ушбу мамлакат ҳақидаги фикрларни Telegram каналида эълон қилади. Унинг сўзларига кўра, давлатдаги барча дўкон, банк, ресторан, салон, спорт заллари 10:00 дан 17:00 гача ишлайди, тушлик соат 12:00 дан 14:00 гача бўлади. Агар 17:00 дан олдин сув ва апельсин сотиб олинмаса, кейин бунинг имкони бўлмайди.
    • Натальянинг айтишича, супермаркетларда сотиладиган маҳсулотларнинг 90 фоизи органик маҳсулотлардир. Кимёвий усул ёрдамида олинган сабзавот, мева, сут ва гўшт маҳсулотлари алоҳида расталарда жойлашган бўлиб, чегирмалар билан сотилади.
    • Лихтенштейнда пиёдалар ўтиш жойи видеокамералар билан жиҳозланган. Пиёда ўтиш йўлагига яқинлашганда, дарҳол яшил чироқ ёнади. Кутиш ёки махсус тугмани босиш шарт эмас.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    • Лихтенштейнда яшовчи Reddit фойдаланувчиси қуйидагича ёзади: «Бу ерда қизиқарли нарсалар кўп. Айниқса, хоббилар учун: футбол, теннис, тошларга чиқиш ва бошқалар. Шунингдек, бир дона клуб бор, аммо мен у ерга боришни ёқтирмайман. Агар клубга боришни истасак, Австрияга борамиз. Ҳеч бўлмаганда у ерда бизга 100 йилдан бери таниш бўлганларни эмас, балки янги инсонларни учратамиз. Шунингдек, нархлар ҳам анча арзон».
    • Лихтенштейн 11 та муниципалитетдан иборат. Князлик конституциясига кўра, агар аҳоли овоз берса, уларнинг ҳар бири мамлакатдан ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга. Бу шуни англатадики, дунёдаги энг кичик мамлакатлардан бирини ҳам 11 та кичик давлатга бўлиш мумкин.
    • Майдони кичик бўлишига қарамай, Лихтенштейн жуда кўп лаҳжаларга эга ва 28 минг аҳоли доим ҳам бир-бирини тушуна олмайди. Ҳаттоки оддий оёқ кийим сўзининг ҳам 4 хил синоними мавжуд.

    Мавзуга доир:

    • Велосипед ва лолалар шаҳри Амстердамга бошқа томондан назар солишга туртки бўлувчи суратлар
    • Сув устидаги шаҳар — Венециядаги ноодатий яшаш тарзини акс эттирувчи суратлар (фото)
    • Сингапур ўзига хослиги учун медалга муносиб эканлигини исботлайдиган суратлар
    • Фламинго, ранг-баранг уйлар, пушти кўл: Тарих ва табиат гўзаллигини ўзида мужассам этган Лотин Америкасига фотосаёҳат

    17.03.2021, 17:47   Изоҳ (0)   37274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Велосипед ва лолалар шаҳри Амстердамга бошқа томондан назар солишга туртки бўлувчи суратлар

    07.03.2021, 20:56

    Саёҳатга чиққанда маҳаллий ошхона билан яқиндан танишиш учун албатта татиб кўриш керак бўлган таомлар (фото)

    02.03.2021, 19:21

    Сув устидаги шаҳар — Венециядаги ноодатий яшаш тарзини акс эттирувчи суратлар (фото)

    01.03.2021, 09:59

    Фламинго, ранг-баранг уйлар, пушти кўл: Тарих ва табиат гўзаллигини ўзида мужассам этган Лотин Америкасига фотосаёҳат

    26.02.2021, 20:47

    Сингапур ўзига хослиги учун медалга муносиб эканлигини исботлайдиган суратлар

    26.02.2021, 15:33

    Сайёралараро саёҳат. Ўзингизни Марсда юргандек ҳис қилишингиз мумкин бўлган 6 жой

    24.02.2021, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.